Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Системанинг 
мувозанат 
қонунлари. 
Мувозанатда 
турган 
системаларнинг ҳолати вақт давомида ўзгармайди. Системани мувозанатдан 
чиқариш учун ташқаридан бирор куч таъсир этиши керак. 
Ле-Шателье принципига асосан система мувозанатдан чиқарилганда 
ҳосил бўлган кучларнинг йўналиши системани мувозанатдан чиқараетган
кучлар йўналишига қарама - қарши бўлади. 
Гибснинг фазалар қоидаси система компонентлари, фазалар сони ва
эркинлик даражаси сони ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди: 
С = К – Ф + 2 
бу ерда С - эркинлик даражаси сони; К - системадаги компонентлар сони;
Ф - фазалар сони. 
Бир жинсли бўлган маълум миқдордаги модда фаза дейилади. 
Компонент - тоза кимёвий бирикма бўлиб, бир фазадан иккинчи
фазага ўтиши мумкин.

Эркинлик даражаси - системанинг хеч нарсага боғлиқ бўлмаган 
параметрлар сонини билдиради. 
Системанинг ҳолати босим, ҳарорат, концентрация, солиштирма 
ҳажм каби параметрлар орқали ифодаланади. 



Система ҳолати параметрларидан ҳарорат ва концентрацияларни эркин 
ҳолатда ўзгартиришимиз мумкин. Системанинг табиатига боғлиқ бўлган босим,
бизга боғлиқ бўлмаган равишда ўзгаради. 
Кимёвий технология жараёнларининг асосини материал оқимлар
ўртасидаги модда ёки энергия алмашинуви ташкил этади. Жараёнларни тахлил 
қилишда аввал модда ва энергиянинг сақланиш қонунларига асосан материал ва 
энергетик оқимларининг миқдори аниқланади, сўнгра ҳаракатлантирувчи куч 
топилади. 
Ишлаб чиқаришда ҳар бир жараённинг тезлигини оширишга ҳаракат 
қилинади, бу нарса ўз навбатида қурилмаларнинг иш унумини кўпайтиради. 
Гидромеханик жараёнлар учун қуйидаги кинетик тенгламани ёзиш 
мумкин: 
dV/F d

=1/ Р


Р =K
1

Р 
бу ерда V - фильтрат миқдори; F - фильтр юзасининг майдони; 

- вақт;
Р
1
- фильтрнинг қаршилиги; К
1
- фильтрловчи тўсиқнинг ўтказувчанлиги;

Р - босимлар фарқи. 
Иссиқлик алмашиниш жараёнлари учун қуйидагича: 
dQ/ Fd

=1/Р
2

t = K
2


бу ерда Q - иссиқлик миқдори; F - иссиқлик алмашиниш юзаси; Р
2
- иссиқлик 
ўтказишга бўлган қаршилик; К
2
- иссиқлик ўтказиш коэффициенти;

t - ҳароратлар фарқи; 

- вақт. 
Mодда алмашиниш жараёнлари учун қуйидагича: 
dM/F d

=1/Р
3

C =K
3


бу ерда М - модда миқдори; F - модда алмашиниш юзаси; Р
3
- модда ўтказишга 
бўлган қаршилик; К
3
- модда ўтказиш коэффициенти; 

C - концентрациялар 
фарқи. 
Гидромеханик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари учун қуйидаги 
умумий кинетик тенгламани ёзиш мумкин: 
I=K x 


10 
бу ерда I - жараённинг тезлиги; х - ҳаракатлантирувчи куч; K-кинетик
коэффициент. 
Кинетик тенгламаларни тахлил қилиш технология жараёнларини 
тезлаштиришнинг умумий қонуниятини кўрсатиб беради: жараённинг
тезлигини ошириш учун ҳаракатлантирувчи кучнинг қийматини кўпайтириш 
ёки қаршиликни камайтириш керак. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling