Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

4.7. Газ тозалаш қурилмаларни танлаш 
 
  
Газ тозалайдиган қурилмаларни танлашда қуйидаги асосий факторларга 
аҳамият берилиши керак: чанг заррачасининг ўлчами, унинг тозаланиши лозим 
бўлган газ таркибидаги концентрацияси ва зарур бўлган тозалаш даражаси. 
Юқори концентрацияли газлар учун ҳамда қаттиқ фаза муҳим маҳсулот 
ҳисобланганда, тозалашнинг қуруқ усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Газни тозалаш даражасига бўлган талаб атмосфера ҳавоси тозалигининг 
зарур бўлган санитария-гигиена нормалари билан технология ускуналарининг 
ишлаш шартлари билан боғлиқ бўлади. Газ тозалайдиган қурилмаларни ва
уларнинг материалларини танлашда газ таркибида намлик ва агрессив 
компонентларнинг борлиги, уларнинг миқдори ва ҳарорати ҳисобга олинади. 
Тозалашнинг тегишли даражаси қурилманинг турини, конструкциясини 
ва ўлчамини тўғри танлаш ва уни тўғри ишлатиш орқали эришилади. Чанг 
ушлашни яхшилаш одатда қурилманинг ўлчамини ёки унинг энергия 
ҳажмини кўпайтиришни талаб қилади. Масалан, енгли фильтрлар, чўктириш 
камералари, электрофильтрлар газнинг тезлиги кам бўлганда, яъни 
қурилманинг ўлчами катта бўлганда анча самарали ишлайди. 
Чанг ушлагичнинг тегишли турини танлашда унинг имкониятлари 
ҳисобга олиниши керак. Чангли камералар, циклонлар ва бошқа инерцион чанг 
ушлагичлар арзон ва тузилиши оддий, бироқ улар газ таркибидаги фақат катта 
заррачаларни ушлаши мумкин. 


109 
Енгли фильтрлар ва электрофильтрлар ёрдамида газ тозалашнинг юқори 
даражасига эришилади, бунда аралашма таркибидаги майда заррачалар ҳам 
тутиб қолинади, бироқ газни тозалашда олдин маълум ҳароратгача иситиш 
талаб қилинади. Катта тезлик билан ишлайдиган газ ювувчи қурилмалар 
ишлатилганда газ таркибидаги жуда кичик заррачаларни ушлаш имконияти 
пайдо бўлади, бироқ уларни ишлатиш учун кўп энергия талаб қилинади. Нам 
чанг ушлагичлар ишлатилганда ҳосил бўлган суспензияларни қайта ишлашга 
ҳамда қурилмаларни коррозиядан ҳимоя қилишга аҳамият берилади. 
Зарур бўлган тозалаш даражасига кўра газ аралашмаларини ажратиш бир 
ёки бир неча босқичли бўлиши мумкин. Газларни бирламчи, яъни катта 
ўлчамли чанг заррачаларидан ажратишда, бир босқичли тозалаш усулидан 
фойдаланилади. Бирламчи тозалашни амалга ошириш қийинчилик 
туғдирмайди. 
Газларни ўта майда заррачалардан ажратишда тозалашнинг кўп 
босқичли тасвиридан фойдаланилади. Бирламчи тозалаш учун бир ёки бир 
неча чанг ушлагич қурилмалари ишлатилади, сўнгра нозик тозалаш 
қурилмаларидан фойдаланилади. Газларни нозик тозалаш қурилмаларига 
юқори талаблар қўйилади. Одатда газларни нозик тозалаш мақсадида енгли 
фильтрлар, электрофильтрлар ва уюрмали чанг тутгичлар ишлатилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling