Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айланиб юрувчи насадкали скрубберлар
Мавҳум қайнаш қатламли скруббер. Бундай газ ювувчи қурилманинг
чизмаси 8.12-расмда кўрсатилган. Цилиндрсимон қобиқ (4) нинг пастки таянч (5) ва юқориги чегараловчи (2) панжаралари оралигида насадка қатлами мавжуд. Насадка сифатида ичи бўш ёки яхлит шарлар ишлатилиши мумкин. Панжара (5) бир вақтнинг ўзида насадка учун таянч ва газни бир текисда тарқатувчи қурилма вазифасида хизмат қилади. Насадка қўзғалмас қатламининг баландли 200-300 мм, панжаралар оралиғидаги масофа эса 1200-1500 мм бўлиши мумкин. Шарлар полиэтилен, полистирол, резина, шиша ва бошқа материаллардан 102 тайёрланади; шарнинг диаметри қурилма диаметрининг 0,1 улушидан катта бўлмаслиги керак. Бу турдаги саноат қурилмаларининг диаметри 6,5 м гача бўлиши мумкин. Қайновчи қатламли насадкали скрубберларда кўпинча паст унумли ва шар шаклидаги насадкали ишлатилади. Қурилма тўла мавҳум қайнаш режимида ишлайди. Унинг юқори қисмидан суюқлик форсунка ёрдамида сочиб турилади. Газнинг тезлиги 4-6 м/с бўлади. Мавҳум қайнаш ҳолатидаги насадкалар таъсирида газ оқими турбулизация қилинади, фазалар ўртасидаги юза кўп маротаба янгиланади, оқибатда газ билан суюқлик яхши контактга учрайди. Тошкент кимё-технология институти «Кимёвий технология жараёнлари ва қурилмалари» кафедрасида қайновчи қатламли насадкали скурубберлар учун насадканинг турли хиллари - кублар, ҳалқачалар, ҳар хил қаршилик коэффициентига эга бўлган шарлар ишлаб чиқаришга жорий қилинди ва натижада қурилманинг самарадорлиги икки марта ортди. Айланиб юрувчи насадкали скрубберлар. Ҳозирда мавҳум қайнаш қатламли газ ювувчи қурилмаларнинг қатор самарали конструкциялари ишлаб чиқилди. Жумладан, Тошкент Давлат техника университети мутахассислари томонидан айланиб юрувчи насадкали скруббернинг бир неча янги турлари таклиф этилди. Насадкалар айланиб юрувчи ҳолатга етганида қатламдаги бўш ҳажмнинг улуши = 1 бўлади. Ушбу скрубберлар Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон қийин эрувчан ва ўтга чидамли металлар комбинатининг газларни чангдан тозалаш системасида муваффақиятли ишлатилмоқд а. 103 36- расмда айланиб юрувчи насадкали ва суюқлик циркуляция қилиб бериладиган скруббернинг схемаси кўрсатилган. Қурилмага суюқлик марказдан қочма насос (1) ёрдамида берилади. Чангли газ панжара (8) нинг пастки қисмига штуцер (10) ёрдамида юборилади. Газ кирадиган штуцер вертикал, ўққа нисбатан 5-10° қиялик билан ўрнатилган. Суюқлик панжара юзаси томонга қараб, сочиб берувчи қурилма (2) ёрдамида тарқатилади. Панжаранинг устнда насадка қатлами (7 ) жойлашган. Панжара орқали ўтган газ оқими насадкаларни айланиб юрувчи ҳолатга келтиради. Газнинг тезлигига кўра суюқлик панжара орқали қисман агдарилиб, қурилманинг куб қисмига тушади ёки иш зонаси (6) орқали қурилманинг юқориги қисмидаги сепаратор (4) га ўтади. Сепараторда марказдақ қочма уюрма ҳосил қилувчи (5) ёрдамида суюқлик газдан ажралади. Ажралган суюқлик қуйилиш трубаси (9 ) орқали шлам йиггичга тушади. Тозаланган газ патрубок (12) орқали атмосферага чиқарилади, Газнинг тезлиги 3—12 м/с чегараларида ўзгариши мумкин. 36 – расм. Айланиб юрувчи насадкали ва суюқлик циркуляция қилиб бериладиган чанг тутгич. 1 – насос; 2 – шлам йиғич; 3 – қурилма куби; 4 – сепаратор; 5 – уюрма ҳосил қилувчи қурилма; 6 – қурилманинг иш соҳаси; 7 – айланиб юрувчи насадкали қатлам; 8 – таянч панжараси; 9 – қуйилиш трубаси; 10 – чангли газ кирадиган штуцер; 11 – форсунка; 12 – тозаланган газ чиқадиган потрубок. 104 Майда дисперсли заррачаларни тутиб қолиш даражаси газ тезлигининг ортиши билан кўпаяди, бунинг учун қурилмада тўғри йўналишли режим ташкил қилинади. Газнинг тезлиги 7—8 м/с дан юқори бўлиши керак. Бундай шароитда суюқлик панжарадан ағдарилиб, қурилманинг пастки қисмида йиғилмайди. Насос ишлатишга эҳтиёж қолмайди. 37- расмда суюқлик инжекцион усул билан бериладиган чанг тутгичнинг чизмаси кўрсатилган. Газ қурилманинг пастки қисмига берилиб, иш соҳаси (1) дан ўтади ва бу соҳада жойлашган насадкалар (2) ни айланувчан ҳолатга-келтиради. Газ чангдан иш соҳасида турбулизация қилинган газ — суюқлик қатлами ёрдамида тозаланади. Суюқлик сепаратор (4) да ажралади ва рециркуляция қилиш учун йшлатилади. Суюқлик труба (5) орқали шлам йиғгич (7) га қуйилади. Суюқлик таркибидаги майда заррачалар шлам йиғгич (7) да чўкмага тушади. 37 – расм. Айланиб юрувчи насадкали ва инженкцион тарелкали чанг тутгич Айланиб юрувчи насадкали скрубберларда газ — суюқлик оқими насадкалар ёрдамида кучли турбулизация қилинади. Заррачаларнинг томчиларда чўкиши турбулент — импульсли механизм асосида юз беради. Бунинг учун қурилмада оптимал масштабли интенсив турбулент пульсациялари ташкил этилади. Ушбу скрубберлар ёрдамида газ аралашмалари таркибидаги микронли ўлчам ва турли физик хоссаларга эга бўлган қаттиқ заррачаларни ажратиб олиш мумкин |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling