Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Тарелкали газ ювувчи қурилмалар. Бундай қурилмаларда газ билан
суюқлик ўртасидаги контакт гаризонтал жойлашган тарелкалар устида юз беради. Газнинг тезлиги кичик бўлганда (1 м/с атрофида) газ суюқлик қатлами орқали ўтиб пуфаклар ҳосил бўлади, бу жараён барботаж жараёни дейилади. Агар газнинг тезлиги катта бўлса турбулентлашган кўпик қатлами ҳосил бўлади. Шу сабабдан тарелкали скрубберлар 2 турга кўпикли ва барботажлига бўлинади. Саноатда кўпик қатламли тарелкали скрубберлар кенг ишлатилади. Тарелкадаги газларнинг тезлиги 2,5-4,5 м/с, тешикларнинг диаметри 4-8 мм, тозалаш даражаси 99% гача. Бу қурилмалар кимё ва металлни қайта ишлаш саноатида, айниқса минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда газларни фтор, олтингугурт, фосфор чангларидан тозалашда яхши самара бермоқда. Ағдарилма тарелкали скрубберларда тешикли ва тирқишли панжаралар ишлатилади. Тешикларнинг диаметри 4-8 мм, тирқишларнинг кенглиги 4-5 мм. Тарелканинг эркин кесими (умумий кесимга нисбатан тешикларнинг улуши) 0,2-0,5 м 2 /м 2 . Қуйилиш тарелкали қурилмаларда қалпоқчали, S- симон, йиғгичи бўлган тешикли ва бошқа типдаги тарелкалардан фойдаланилади. 33 - расмда кўпик ҳосил қилувчи тарелкали газювувчи қурилмаларнинг икки тури кўрсатилган: а) ағдарилма тарелкали; б) қуйилиш тарелкали. 33-расм 100 Бу турдаги қурилмаларда перфорация қилинган тарелкаларнинг сони бир нечта бўлиши мумкин, бундай шароитда тозалаш даражаси ортади (99% гача). Битта тарелканинг гидравлик қаршилиги тахминан 600 Па га тенг бўлади. Саноатда кўпик қатламини барқарорлаштириб 33 - расм. Кўпикли газ турадиган қурилмаси. а – ағдарилма тарелкали; Барқарорлаштирувчи қурилма (стабилизатор) б – қўшилиш тарелкали . кўпикли режимнинг тезлик интервалини анча кенгайтиради (4 м/с гача) ва кўпик қатламининг баландлигини кўпайтиради. Бундай қурилмаларнинг газ бўйича иш унумдорлиги стандартлаштирилган ва 3 дан 90 минг м 3 /соат гача ўзгариши мумкин. Тарелкалардаги газнинг оптимал тезлиги 2,5-4,5 м/с, суюқликнинг солиштирма сарфи 0,05-0,1 л/м 3 . Кўпикли қурилмалар кимё ва металлни қайта ишлаш саноатида, айниқса минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда газларни фтор, олтингугурт, фосфор чангларидан тозалашда яхши самара бермоқда. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling