Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


 Уюрмали ва ротацион чанг ушлагичлар


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

4.4. Уюрмали ва ротацион чанг ушлагичлар 
Уюрмали чанг ушлагичлар циклонларга нисбатан анча кейинроқ таклиф 
этилган. Бундай қурилманинг ўқ йўналишида пастки ва юқори уюрмали 
оқимларнинг бир-бирига қарама-қарши ҳаракати мавжуд. 
Уюрмали чанг ушлагичнинг схемалари 28 ва 29 - расмларда кўрсатилган. 
Юқориги оқим билан қурилмага кирган чанг заррачалари марказдан қочма куч 
таъсирида девор юзаси томон улоқтирилади, юза бўйлаб пастга қараб 
спиралсимон ҳаракат қилиб, чанг йиғиладиган бункерга тушади. Пастки оқим 
билан қурилмага кирган чанг заррачалари дастлаб газ оқими билан бирга 
спиралсимон ҳаракатланиб юқорига кўтарилади, кейинчалик марказдан қочма
куч ёрдамида девор томон 
улоқтирилади ва юқориги оқим 
бирга пастга караб ҳаракатланиб
чанг 
йиғиладиган 
бункерга 
тушади. 
28
– 
расм. Конуссимон 
уюрмали
29
– расм. Цилиндрсимон 
уюрмали 
чанг тутгич.
чанг тутгич.
Чангли газнинг кириш усулига кўра уюрмали чанг ушлагичлар бир неча 
турга бўлинади: 1) юқори газ оқимини сопло ёрдамида киритувчи; 2) пастки 


96 
ва юқориги газ оқимларини паррак ёрдамида киритувчи; 3) пастки ва юқориги 
газ оқимини тангенсиал йўналишда киритувчи қурилмалар. 
Саноат ишлаб чиқаришларида юқориги ва пастки газ оқимлари 
тангенсиал йўналишда кирадиган уюрмали чанг ушлагичлардан фойдаланиш 
қулай ва арзонга тушади. Бундан ташқари қурилманинг тузилиши содда ва 
босимнинг йўқолиши камроқ. Сопло ёрдамида газ оқими кирадиган 
қурилманинг юқориги қисмида горизонтга нисбатан 15-30° қия қилиб 
жойлашган бир неча қатор соплолар ўрнатилган; ушбу 
тангенциал соплолар 
ёрдамида иккиламчи газ оқими уюрма ҳосил қилади. Соплодан чиқаётган 
газнинг тезлиги 60-80 м/с ни ташкил этади. Бундай қурилмаларда иккиламчи 
газ оқимининг ҳажмий сарфи умумий газ сарфининг 30-50 % ини ташкил этади. 
Газ оқими паррак ёрдамида ёки тангенциал йўналишда киритиладиган 
қурилмаларда иккиламчи газ оқимининг босими сопло ёрдамида кирадиган газ 
босимига нисбатан анча кам бўлади. Одатда иккиламчи газнинг қурилмага 
киришидаги босими ва тезлиги тахминан циклонлардаги кўрсаткичларга жуда 
яқин. Саноат ишлаб чиқаришларида юқориги ва пастки газ оқимлари 
тангенциал йўналишда кирадиган уюрмали чанг ушлагичлардан фойдаланиш 
қулай ва арзонга тушади. Бундан ташқари қурилманинг тузилиши содда ва 
босимнинг йўқолиши камроқ. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling