Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Электрофильтрлар. Чангли газлар таркибидаги қаттиқ заррачаларни
электр майдон таъсирида чўктириш бошқа чўктириш усулларига қараганда кўп афзалликларга эга 107 Электрофильтрлар ёрдамида газ таркибидаги энг кичик заррачаларни ушлаш мумкин. Бундай қурилмаларда газ аралашмаларини ажратиш даражаси 99% гача етади. Электрофильтрларнинг гидравлик қаршилиги 100-150 Па гача бўлади, Чангли газнинг ҳарорати - 20 дан +500°С гача бўлиши 40 – расм Электрофильтр мумкин. Электрофильтрнинг камчилиги: юқори металл ушлашлик; ўлчамлари катта; иш режимининг ўзгаришига таъсирчан; чангнинг портлаш ва ўт олиш хавфсизлигини таъминлашга юқори капитал сарфи катта бўлганда 40 – расм. Электрофильтр. фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Таркибида қаттиқ заррачалари бўлган газ оқими юқори кучланишли электр майдондан ўтганда ионизация ҳодисасига учрайди. Яъни унинг молекулалари мусбат ва манфий зарядланган заррачаларга ажралади. Бунда бутунлай ионлашган газ қатлами чўғланиб нур ва чарсилланиб овоз чиқаради. Бу сим нурланувчи электрод дейилади. Манфий зарядланган чангнинг электронлари нурланувчи электроддан мусбат зарядланган чўктириш электродлари томон ҳаракат қилганда ўз йўлида қаттиқ заррачаларга учрайди ва уларни зарядлайди. Зарядланган заррачалар чўктириш электродига яқинлашганда ўзининг зарядини беради ва оғирлик кучи таъсирида чўкади. Электрофильтрлар юқори кучланишли ўзгармас токда ишлайди. Электрофильтрнинг нурланувчи электродлари ток манбаининг манфий қутбига, чўктирувчи электродлари эса мусбат қутбига уланади. Чўктириш электродининг тайёрланишига қараб трубали ва пластинали электрофильтрлар 108 бўлади, бироқ уларнинг ишлаш режимида принципиал фарқи йўқ. Электр чўктириш қурилмасининг ишлаш принципи чангни газларнинг хусусияти, таркиби ва ҳароратига боғлиқ. Ҳарорат ва ҳавонинг молекуляр оғирлиги ортиши билан системадан ўтаётган токнинг миқдори кўпайиб боради. Чанг заррачаларининг катталиги камайиши билан қурилманинг фойдали иш коэффициенти камаяди. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling