Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Марказдан қочма типдаги насослар
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
5.3. Марказдан қочма типдаги насослар
Марказдан қочма насосларда спиралсимон қобиқ ичида парракли иш ғилдирак жойлашган. Иш ғилдиракнинг айланишида марказдан қочма куч ҳосил бўлади. Бу куч таъсирида суюқликнинг сўрилиши ва уни ҳайдаш бир 116 меъёрда узлуксиз боради. Насос ишга туширилишдан олдин сўриш трубаси, иш ғилдираги ва қобиқ суюқликка тўлдирилади. Сўнгра двигатель ток манбаига уланади: иш ғилдираги ҳаракатга келтирилади. Суюқлик ғилдирак билан бирга айланиб, марказдан қочма куч таъсирида парраклар воситасида ғилдиракнинг марказидан чеккасига отилиб, спиралсимон қўзғалмас камерани тўлдиради ва ҳайдаш трубаси орқали баландликка кўтарилади. Бунда иш ғилдирагининг кириш олдида сийракланиш вужудга келади. Суюқлик сўриш трубасидан насосга кириб, иш ғилдиракнинг марказий қисмини тўлдиради ҳамда ғилдиракнинг чеккаларига чиқариб ташланади ва ҳоказо. Суюқлик иш ғилдираги орқали оқиб ўтишида двигателнинг механик энергияси суюқлик оқими энергиясига айланади. Марказдан қочма насосларнинг унумдорлигини ошириш учун икки ёқлама сўрадиган насослар ҳам ишлатилади. Насоснинг ишлашини текшириш учун сўриш йўлига вакуумметр ва ҳайдаш трубасига эса манометр ўрнатилади (42- расм). Насосда суюқликнинг миқдорини ростлаш учун ҳайдаш трубасига кран- вентиль ёки задвижка ўрнатилади. Ғилдираклар сонига қараб марказдан қочма насослар бир ва кўп босқичли бўлади. Кўп босқичли насосларда ғилдираклар сони 5 тагача бўлади. Марказдан қочма насосларнинг афзаллиги: суюқлик вақт ўтиши билан бир меъёрда узатилади, тузилиши содда, ихчам, вазни енгил ва ўлчамлари кичкина, ҳамма қисмлари қуйма шаклида оддий тайёрланган. 42 –расм. Марказдан қочма насос: 1-сўриш патрубкаси; 2-сальник; 3-қобиқ; 4-иш ғилдираги; 5-иш ғилдирагининг кураклари; 6-ҳайдаш патрубкаси 117 Камчилиги: насосни ишлатишдан олдин иш ғилдиракларини суюқлик билан тўлдириш керак. Фойдали иш коэффициенти юқори эмас =0.6... 0.7. Насоснинг фойдали иш коэффициентини ошириш учун иш ғилдираги билан қобиқ ўртасига диффузорлар ўрнатилади. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling