Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Газ ҳолатининг тенгламаси ва термодинамик диаграммалар.
5.7. Газларни сиқиш ва узатиш Кимё саноатида газларни трубалар орқали узатиш ва сийраклантириш учун улар сиқилади. Бу сиқилган газлар суюқликларни аралаштириш, сочиб бериш учун ишлатилади. Газларни сиқиш ва узатиш учун компрессорлар ишлатилади. Сиқилган газ босими Р 2 нинг сиқилмаган газ босими Р 1 га нисбати сиқиш даражаси дейилади. Сиқиш даражаси катталигига караб компрессор машиналар қуйидаги турларга бўлинади: 1. Вентиляторлар (Р 2 / Р 1 =1,1) - кўп миқдордаги газларни узатиш учун ишлатилади. 2. Газодувкалар (1,1< Р 2 / Р 1 <3) - газ трубаларида катта қаршилик бўлганда ишлатилади. 3. Компрессорлар (Р 2 / Р 1 >3) - юқори босим ҳосил қилиш учун ишлатилади. 4. Вакуум насослар - босими атмосфера босимидан паст бўлган газларни сўриш учун ишлатилади. Ишлаш принципига кура компрессорлар ҳажмий ва парракли бўлади. Ҳажмий компрессорларда газ босими унинг ҳажмини мажбурий камайтириш ҳисобига ортади. Улар трубокомпрессорлар ҳам дейилади ва 128 марказдан қочма куч таъсирида ишлайдиган вентилятор ва турбогазодувкаларга бўлинади. Поршенли компрессорлар кам миқдордаги газларни катта босимларгача сиқишда ишлатилади. Трубокомпрессорлар эса аксинча, катта миқдордаги газларни нисбатан паст босимларда узатиб беришга мулжалланган. Газ ҳолатининг тенгламаси ва термодинамик диаграммалар. Газ сиқилиш жараёнида унинг ҳажми, босими ва ҳарорати ўзгаради. Бу учала катталикларнинг ўзаро боғланиши газнинг босими 1 МПа гача бўлган газларнинг ҳолат тенгламаси билан ифодаланади. Юқори босимларда газнинг босими, ҳажми ва ҳарорати орасидаги боғланиш Вандер-Ваалрс тенгламаси билан ифодаланади: (Р + а/b 2 ) ( v – b ) RT (5. 22 ) бу ерда Р - газ босими, н/м 2 ; V-газнинг солиштирма ҳажми, м 3 /кг; R-газларнинг универсал константаси, Ж/кг; Т - ҳарорат, К. а ва b коэффициентлар бўлиб, қуйидагича аниқланади: кр кр P T R a 64 27 2 2 кр P RT b 8 (5. 23 ) Амалий ҳисоблашларда термодинамик диаграмма, яъни тажрибалар асосида қурилган Т-S диаграмма қулай ва ишончлидир. Диаграммада ордината ўқига абсолют ҳарорат ва абсцисса ўқига энтропиянинг қийматлари қўйилади. Бу нуқталарни бирлаштирувчи эгри чизиқ газнинг жараён бошланишидан ва охиридаги мувозанат ҳолатни белгилайди. Эгри чизиқнинг кўриниши жараённинг кетиш характерига боғлик. Газларни сиқиш натижасида унинг ҳажми, босими ўзгариши билан ҳарорати кўтарилиб, иссиқлик ажралиб чиқади. Назарий жиҳатдан газ икки хил жараёнда сиқилади. Сиқиш вақтида ажралиб чиққан иссиқлик ташқи муҳитга тортиб олинса изотермик, агар фақат газни иситиш учун сарфланса Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling