Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Ўқли вентиляторлар (54-расм) корпуси қисқа цилиндр шаклида бўлиб,
унга ишчи ғилдирак ўрнатилган бўлади. Ишчи ғилдиракка винтсимон юза бўйлаб эгилган куракчалар – пропеллерлар ўрнатилади. Ишчи ғилдиракнинг айланиши пайтида куракчалар газни қамраб олади ва уни ғилдирак ўқи бўйлаб узатади. Парраклар юзасига газни ишқаланиш қаршилиги сезиларсиз ва вентиляторнинг газ оқимига кўрсатадиган қаршилиги кичик бўлганлиги учун ўқли вентиляторларнинг ф.и.к. юқори (0.6÷0.9) бўлади. Ўқли вентиляторларнинг босими, марказдан қочма типдаги вентиляторларга нисбатан, 3÷4 маротаба кичик. Шу сабабдан, ўқли вентиляторлар гидравлик қаршилиги кичик бўлган узатиш тармоқлари бўйлаб катта миқдорлардаги газларни сўриш учун қўлланилади. Ўқли вентиляторлар ихчам ва реверсив (икки томонлама йўналиш бўйича) айланиш қобилиятига эга. Газларни юқори даражада сиқиш учун турбокомпрессор ва турбогазодувкалар ишлатилади. Турбокомпрессорлар. Турбокомпрессорларда сиқиш жараёни совитиш билан боради. Газни сиқиш жараёни компрессор ғилдиракларининг парраклар 131 аро каналларида ва сўнгра, қўзғалмас каналлар (диффузор)да содир бўлади. Иш ғилдирагининг парракларида газнинг олган кинетик энергияси қўзғалмас каналларда тормозланиши натижасида сиқилган газнинг потенциал энергиясига айланади. Трубокомрессор ғилдираги айланишлар тезлигининг ортиши билан унинг сиқиш даражаси ҳам ортади . Лекин иш ғилдираги айланишлар тезлигининг миқдори ғилдирак материалининг мустаҳкамлиги туфайли чекланган бўлади ва шунга мувофиқ равишда бир босқичда сиқиш босимининг кўтарилиши ҳам чекланган. Шу сабабли газнинг юқори босимларини ҳосил қилиш учун айланишлар частотаси йўл қўйилган қийматидан ортмайди, бунда кўп босқичли сиқиш усулидан фойдаланилади. Кўп босқичли насосларда ғилдиракларнинг катталиги бир хил бўлса, турбокопрессорларда сиқилган газ босимининг кўтарилиши билан ғилдиракларнинг катталиги кичиклашиб боради. Кўп босқичли компрессорлар ёрдамида 1,5-1,6 мПа гача босим ҳосил қилинади. Турбокомпрессорларда газлар бир меъёрда узатилади, аммо фойдали иш коэффиценти поршенли компрессорларга нисбатан камроқ. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling