Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Пропеллерли насослар. Бу насослар кам напорли кўп миқдордаги
суюқликларни узатиш учун ишлатилади (50 - расм). Пропеллерли насослар кўпинча буғлатиш қурилмаларида суюқликларини циркуляция қилиш учун қўланилади. Бу насосларнинг иш ғилдираклари пропеллер парраклари шаклидаги бир неча винтсимон куракчалардан иборат. Бу насосларни баъзан ўқли насослар ҳам дейилади, чунки суюқлик иш ғилдирагидаги винтсимон куракчлари билан қамраб олиниб, ғилдирак ўқининг йўналиши бўйлаб айланма ҳаракат қилади. Насосларнинг тузилиши оддий, ихчам, вазни енгил, ФИК марказдан қочма насосларнинг ФИК ига нисбатан бир мунча юқори. Бундай насослар ифлосланган суюқликларни ҳам узата олади. Монтежю. Ифлосланган, агрессив ва радиактив суюқликларни сиқилган ҳаво ёки инерт газларнинг энергияси ёрдамида унча юқори бўлмаган баландликка узатиш учун монтежюлар ишлатилади (10.8 - расм). Монтежю вертикал ёки горизонтал цилиндирсимон қопқоқ ёрдамида зич ёпилган бўлиб, қопкоққа учта патрубка ўрнатилади. Бу патрубка ёрдамида монтежюга узатилаётган суюқлик, сиқилган ҳаво берилади. Учинчи патрубка эса монтежю ичидаги узатувчи труба билан бириктирилади. Агар узатиладиган суюқликнинг буғлари ҳаво билан портловчан, алангаланувчан аралашмалар ҳосил қилса, бунда сиқилган ҳаво ўрнига инерт газлар ишлатилади. Монтежюнинг тузилиши оддий, ясаш осон, ҳаракатланувчи қисмларининг йўқлиги сабабли коррозияга учрамайди. Қурилма тез едирилиб ишдан чикмайди. Газлифт. Газлифт чуқур қудуқлардаги суюқликларни юқорига кўтариш ҳамда кимё саноатидаги баъзи жараёнларда газ билан суюқлик ўзаро 126 таъсир қилганида, уларнинг аралаштириш циркуляциясини тезлаштириш учун ишлатилади. Агар газлифт суюқликни циркуляция қилиш учун ишлатилса, у ҳолда қурилманинг ичига унинг ўқи бўйлаб икки томони очик бўлган вертикал труба туширилади. Трубанинг суюқликка ботирилган пастги қисмидан сопло орқали сиқилган газ берилади. Трубада юқорига узатилиши керак бўлган газ массаси 51-расм. Монтежю: 1- идиш; 2-суюқлик 52-расм. Эрлифт. 1-ҳаво ёки газ кирадиган кран; 3-сиқилган газ берадиган труба; 2- газ тақсимлагич; бериладиган кран; 4-атмосфера билан 3- кўтариш трубаси; 4- томчи ушлагич; боғланадиган кран; 5-вакуум билан 5- суюқлик йиғиладиган идиш. боғланувчи кран; 6-узатиш трубасининг крани. пуфакчалар ҳолида суюқликни ҳам ўзи билан илаштиради ва ҳосил бўлган газ- суюқлик эмульсияси оқимлари юқорига қараб кўтарилади. Трубанинг юқори қисмида газ суюқликдан ажралиб, қурилмадан чиқиб кетади. Суюқлик трубанинг юқори қисмидан қурилмага қайтиб тушади ва яна газ оқими билан трубада юқорига қараб кўтарилади. Газ ва суюқлик аралашмаси кўтарилиш трубасида 7 м/с тезлик билан ҳаракат қилади. Кўтарилиш трубасининг максимал баландиги 30-35 м. Газлифтнинг ФИК юқори эмас, = 0,15…0,30. Эрлифт. Уларнинг ишлаши туташ идишларнинг ишлаш принципига асосланган. Эрлифт кўтариш тарубасидан сиқилган ҳаво берувчи труба ва 127 аралаштиргичдан иборат (51 - расм). Труба орқали берилган сиқилган ҳаво аралаштиргичда суюқлик билан аралашиб, ҳосил бўлган суюқлик ва газ аралашмасининг солиштирма оьирлиги идиш ичидаги суюқликга нисбатан паст бўлганлиги учун кўтарилиш трубасида юқорига қараб кўтарилади. Суюқлик ва юз аралашмаси кўтарилиш трубасидан чиқаётганда ажратгичга урилиб, газ ажралиб чиқади ва суюқлик йиғгичга тушади. Эрлифтлар ҳар хил суюқликлар, кислота, ишқорларни юқорига кўтариш учун ишлатилади. Уларнинг тузилиш оддий, ортиқча механизми ва ҳаракатланувчи қисмлари йўқ, ҳамда юқори ҳароратда ҳам ишлайверади. Эрлифтнинг ФИК кичик ( =0,25 0,35). Унумдорлиги ҳам кам, сиқилган ҳаво бериш учун ортиқча компрессор қурилмалари талаб қилинади. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling