Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Роторли насослар. Қовушқоқлиги жуда юқори, ифлосланган ва
узатилиши қийин бўлган суюқликларни узатиш учун роторли насослардан фойдаланилади. Бу насослар поршенли насослардан клапан ва ҳаво қалпоқчаларининг йўқлиги билан фарқланади. Роторли насослар шестерняли ва пластинали насосларга бўлинади. Саноатда кўпинча шестерняли (тишли) насослар ишлатилади. Насос қобиғида ўзаро илашган ҳолатдаги узлуксиз айланиб турувчи шестернялар жуфти жойлашган. Шестернялар айланганда бир шестернянинг ҳар қайси тиши илашган ҳолатдан чиқиб, иккинчи шестернянинг чуқурчасидаги тегишли ҳажмни бўшатади. Шестерняларнинг кейинги айланишида тишлар орасидаги суюқлик тишлар билан биргаликда сўриш соҳасидан ҳайдаш соҳасига ўтади (47– расм). Ротор насослар конструкциясининг соддалиги, ишончли ишлаши, ўлчамларининг кичиклиги ва арзонлиги билан бошқа насослардан ажралиб туради. Шунинг учун бу насослар саноатда кенг ишлатилади. 123 46 – расм. Шестерняли насос. 47 – расм. Пластинали насос. Пластинали роторли насослар. Бу насосларнинг ишлаш принципи поршенли насослар каби иш бўшлиғи ҳажмининг камайишига асосланган. Бу насос катта цилиндрдан иборат бўлиб, унинг кенглиги бўйича эксцентрик равишда ротор жойлашган (46– расм). Цилиндрнинг ичидаги корпусга тўғри бурчакли пластиналар ўрнатилган. Роторнинг айланиши натижасида бу пластиналар марказдан қочма куч таъсирида цилиндрнинг ички юзасига маҳкам зичланиб, ўроқсимон иш бўшлиғини корпус ва ротор орасидаги камераларга ажратиб туради. Пластиналар сўрувчи патрубкадан насоснинг вертикал ўқи томон ҳаракатланганда ҳар бир камеранинг ҳажми кенгаяди, натижада камерада сийракланиш ҳосил бўлиб, сўриш патрубкаси орқали суюқлик сўрилади. Пластиналар вертикал ўқдан ротор йўналиши бўйича айланма ҳаракат қилганда камеранинг ҳажми кичиклашади ва суюқлик насосдан сиқиб чиқарилиб, узатиш трубасига берилади. Пластинали роторли насослар тоза ҳолдаги, қовушқоқлиги юқори бўлган суюқликларни узатиш учун ишлатилади. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling