Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Винтли насослар. Бу насослар шестерняли насослар сингари ишлайди. 
Суюқлик сўриш соҳасидан винт ўйиқларининг ўлчамлари ўртасидаги 
оралиққа киради ва винтларнинг айланиш ўқи йўналиши бўйича ҳайдаш 
соҳасига ўтади.


124 
48– расм. Винтли насос. 
Винтли насос суюқликни бир меъёрда узатади (48– расм). Насоснинг вали 
бевосита двигателнинг валига бириктирилади. Узатилаётган суюқлик 
миқдорини ошириш учун икки ва уч винтли насослар ишлатилади. Бу 
насослар ҳам қовушқоқлиги юқори бўлган суюқликларни узатиш учун 
ишлатилади. 
 
Оқимчали насослар. Оқимли насоснинг ишлаши иш суюқлигининг 
кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган. Бу суюқлик насос 
ҳайдаётган суюқлик билан аралашиб, ўзининг кинетик энергиясининг бир 
қисмини унга беради ва ҳосил бўлган аралашма тармоққа хайдалади. Иш 
суюқлиги сифатида буғ ёки сув ишлатилади (49 - расм). 
49 – расм. Ингичка оқимли насос. 50 – расм. Пропеллерли насос. 
Соплога босими насос ҳосил қиладиган босимдан анча катта бўлган иш 
суюқлиги берилади. Иш суюқлиги торайиб борувчи саплодан ўтаётганда
босимнинг бир қисмини йўқотади ва натижада тезлиги ортади. Соплодан 
чиқиш олдида иш суюқлигининг оқими атрофида сийраклашган босим 
вужудга келади, турба орқали хайдалаётган суюқлик сўриш трубаси ёрдамида 
арлалаштиргич камерасига сўрилади ва иш суюқлиги билан аралашади. Шу 
йўсинда олинган аралашма диффузорга юборилади. У ерда суюқликнинг 
тезлиги камаяди, босим ортиб ҳайдаш трубасига утади. 


125 
Оқимли насосларнинг конструкцияси содда, уларда ҳаракатланувчи 
деталларни йўқлиги билан бошқа насослардан фарқ қилади. 
Оқимли насосларнинг ФИК юқори эмас, улар тез ишдан чиқади, шу 
сабабли қиммат турадиган насосларни ишлатиш номақбул бўлган жойларда 
улардан фойдаланилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling