Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Турбогазодувкалар. Босими камроқ бўлган кўп миқдордаги мойли, ёғ 
аралашган газларни узатиш учун турбогазодувкалар ишлатилади. Валдаги иш 
ғилдиракларининг сонига қараб улар бир ва кўп босқичли бўлади. Уларнинг 
корпусидаги параккли иш ғилдираклари худди марказдан қочма 
насосларникига ўхшаш айланма ҳаракат қилади. 


132 
56 – расм. Турбогазодувкалар. 
Газ турбогазодувкалар сўриш патрубкаси орқали кириб, сиқилган газ 
ҳайдаш патрубкаси орқали узатилади. 
Кўп босқичли турбогазодувкаларда иш ғилдиракларининг сони 3-4 та 
бўлади. Буларда газ биринчи иш ғилдирагидан йўналтирувчи қурилма ва 
қайтма канал орқали кейинги иш ғилдирагига ўтади. Турбогазодувкаларда газ
0,3 ... 0,35 мПа босимга сиқилади, шунинг учун газ совитилмайди. 
 
5.8. Поршенли ва роторли компрессорлар 
 
Поршенли компрессорлар. Поршень цилиндрда ўнгга ва чапга 
кривошип механизм ёрдамида илгариланма-қайтма ҳаракат қилади. Поршень 
цилиндрнинг ички деворига зич қилиб ўрнатилади ва цилиндр бўшлиғини
икки қисмга бўлиб туради. Поршень чапдан ўнгга томон илгариланма
ҳаракат қилганида сўриш клапани очилиб цилиндр газга тўлади, орқага 
қайтганида эса цилиндрдаги газнинг сиқилиши натижасида босим орта бориб, 
узатилиш йўлидаги босимга тенг бўлганда, узатувчи клапан очилиб газ узатила 
бошланади. Газ сиқилганда унинг ҳарорати кўтарилади, қизиган газ ёғлаб 
турувчи мойни куйдириб юбормаслиги учун цилиндрнинг девори узлуксиз сув 
билан совитилиб турилади.


133 
55-расм. Бир томонлама ишлайдиган 56-расм. Икки томонлама ишлайдиган 
компрессор компрессор 
Бир босқичли компрессорнинг унумдорлиги кам бўлганлиги учун икки 
томонлама ҳаракатланувчи поршенли компрессорлар кўп ишлатилади. Бу
компрессорларда цилиндрдаги газ поршеннинг иккала қисмида (чап ва ўнг) 
сиқилади; уларда иккита сўриш ва иккита узатиш клапани бор. Поршень 
кривошип - шатунли механизм ёрдамида илгариланма ҳаракат қилади. Вал бир 
марта айланганида цилиндрга газ икки марта сўрилади ва икки марта 
узатилади. Компрессорнинг унумдорлиги бир томонлама ишлайдиган 
компрессорникига қараганда деярли икки марта кўп. 
Бир босқичли компрессорларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда газларнинг 
сиқилиш даражаси 0,4... 0,6 МПа бўлиши учун кўп цилиндрли бир ва икки 
томонлама сиқадиган компрессорлар ишлатилади. Бу компрессорларда газ 
биринчи цилиндрдан кейинги цилиндрга ўтгани сари босими кўтарилиб боради. 
Компрессорларнинг поршени умумий бир иш валига ўрнатилган. Газнинг 
сиқилиши натижасида унинг ҳарорати бир цилиндрдан иккинчи цилиндрга 
ўтганида ортиб боради. Шу сабабли иккита цилиндр орасига совиткичлар
ўрнатилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling