Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Исситиш, совитиш ва конденсациялаш


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

 
6.8. Исситиш, совитиш ва конденсациялаш 
Кимё ва озиқ-овқат саноатида суюқлик ва газларни иситиш ва совитиш, 
буғларни конденсациялаш каби иссиқлик жараёнлари кенг тарқалган. Бундай 
жараёнлар иссиқлик алмашиниш қурилмаларида амалга оширилади. 
Иссиқлик алмашиниш жараёнларида катнашувчи моддалар иссиқлик 
ташувчи агентлар деб юритилади. Юқори ҳароратга эга бўлиб, ўзидан 
иссиқликни иситилаётган муҳитга берувчи моддалар иситувчи агентлар деб 
юритилади. Совитилаётган муҳитга нисбатан паст ҳароратга эга бўлган ва ўзига 
муҳитдан иссиқликни олувчи моддалар совитувчи агентлар деб аталади. 
Кимёвий технологияда кўпинча бевосита иссиқлик манбаи сифатида 
ёқилғиларнинг ёнишидан ҳосил бўлган газлар ва электр энергияси ишлатилади. 
Бундай бевосита иссиқлик манбаларидан иссиқлик олиб, ўзининг иссиқлингини 
қурилмаларнинг деворлари орқали иситилаётган муҳитга берувчи моддалар 
оралиқ иссиқлик ташувчи агентлар деб аталади. 
Оралиқ иссиқлик ташувчи агентлар қаторига сув буғи, иссиқ сув ва 
юқори ҳароратли иссиқлик ташувчи моддалар (қиздирилган сув, минерал 
мойлар, органик суюқликлар ва уларнинг буғлари, суюлтирилган тузлар, суюқ 
металлар ва уларнинг қотишмалари) киради. 
Оддий ҳароратгача (10

30
о
С) совитиш учун сув ва ҳаво каби совитувчи 
агентлар кенг ишлатилади. 
Иссиқлик ташувчи агентларни танлашда уларнинг қуйидаги хоссаларига 
аҳамият бериш керак: 1) керакли муҳитни иситиш ёки совитиш даражаси ва уни 
бошқариш; 2) минимал массавий ва ҳажмий сарфларда юқори иссиқлик 
алмашиниш тезлигига эришиш; 3) қовушоқлиги кам, зичлик, иссиқлик сиғими 


165 
ва буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги юқори; 4) ёнмайдиган, зарарсиз, иссиқликка 
чидамли бўлгани маъқул; 5) иссиқлик алмашиниш қурилмаси тайёрланган 
материални бузмаслиги керак: 6) камёб бўлмаслиги ва арзон бўлиши зарур. 
 
Кўпчилик шароитларда иситувчи агентлар сифатида ишлаб чиқаришдан 
чиқаётган маҳсулотлар, ярим маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг иссиқликларидан 
фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling