Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.5. Иссиқликнинг ўтиши
Суюқликнинг қайнаши. Суюқликнинг қайнаши пайтида иссиқлик бериш
жараёнидан кимё технологиясида (масалан, буғлатиш, ректификация, совитиш қурилмаларида) кенг фойдаланилади. Бу жараён жуда мураккаб жараёнлар жумласига киради. Суюқлик қайнаш ҳароратигача қиздирилганда девор якинидаги чегара қатлам бўзилади, натижада буғ пуфакчалари ҳосил бўлади. Бу пуфакчаларнинг шакли ва уларнинг сони берилаётган иссиқлик миқдорига, иситиш юзасининг тозалигига ва гадир-будирлигига, суюқликнинг иситиш юзасини намлаш кобилиятига боғлиқ. Суюқликнинг қайнаши икки хил режимда бориши мумкин (пуфакли қайнаш, суюқликларнинг қатлам билан қайнаш). Пуфакли қайнаш пайтида иссиқлик бериш тезлиги анча юқори бўлади. Ҳароратлар фарқи t ( t = t Д - t к ; ) 159 бу ерда ; t Д -иситиш юзасининг ҳарорати, t к -суюқликнинг қайнаш ҳарорати) ортиб борган сари буғланиш марказлари шундай кўпайиб кетадики, оқибатда пуфакчаларнинг ўзаро кушилиб кетиши натижасида иситиш юзасининг усти қиздирилган буғнинг суюқликларнинг қатлами билан копланади. Бу қатлам иссиқликни ёмон утказганлиги сабабли нинг қиймати камайиб кетади. Бундай ҳолат суюқликларнинг қатлам билан қайнаш деб юритилади. 6.5. Иссиқликнинг ўтиши Иссиқлик алмашиниш жараёнларида иссиқлик бир муҳитдан иккинчисига ўтади. Кўпинча иссиқлик ташувчи агентлар бир-биридан девор орқали (қурилманинг, трубанинг девори ва хоказо) ажратилган бўлади. Ҳарорати юқори бўлган муҳитдан ҳарорати паст бўлган муҳитга бирор девор орқали иссиқликнинг берилиши иссиқликнинг ўтиши деб аталади. Бунда берилган иссиқликнинг миқдори Q иссиқлик ўтказишнинг асосий тенгламаси орқали топилади: (6.38) бу ерда К—иссиқлик ўтказиш коэффициенти; t ур —Иссиқ ва совуқ муҳит ҳароратларининг ўртача фарқи; F—муҳитларни ажратувчи девор юзаси; — жараённинг давомийлиги. Узлуксиз ишлайдиган турғун жараёнлар учун тенгламадан ҳисобга олинмайди. У ҳолда: (6.39) Кимёвий технологияда кўпинча иссиқлик труба юзаси орқали ўтади. Цилиндрсимон юзадан иссиқлик ўтишининг принципиал схемаси кўрсатилган. Труба ичида ҳарорати t 1 бўлган иссиқлик муҳити бўлиб, ундан иссиқлик трубанинг ички юзасига берилади. Труба ташқарисида ҳарорати t 2 бўлган совуқ муҳит бор. Труба ташқи юзасидан совуқ муҳитга иссиқликнинг берилиши билан ифодаланади. Трубанинг баландлигини L, ички радиусини 160 r и , ташқи радиусини эса r T билан белгилаймиз. Цилиндрсимон юзадан ўтказилган иссиқлик миқдори қуйидаги тенглама орқали топилади; K R нинг қиймати эса ушбу тенглама билан ифодаланади: Т Н Т н R r r r r K 2 1 1 lg 3 , 2 1 1 1 (6.40) K R иссиқлик ўтказишнинг чизикли коэффициенти деб аталади. Агар К нинг қиймати юза бирлигига нисбатан олинса, К R нинг қиймати труба ўзунлигининг бирлигига нисбатан олинади. Шу сабабли K R =[В Т /(м К)] ёки В Т /(м 0 С) ўлчов бирлигига эга. Қалин деворли цилиндрсимон юзаларни, жумладан, катта қалинликдаги изоляция қатлами билан қопланган трубаларни ҳисоблашдагина ва тенгламалардан фойдаланилади. Суюқликларнинг деворли трубаларни ҳисоблашда эса юқоридаги тенгламалардан фойдалаланиш мумкин. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling