Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Конвектив иссиқлик алмашинишнинг критериал тенгламаси


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Конвектив иссиқлик алмашинишнинг критериал тенгламаси. Амалда 
учрайдиган кўпгина жараёнларга тенгламаларни тадбиқ қилиб бўлмайди. Шу 
сабабдан бу тенгламалар ҳисоблаш техникасида ишлатилмайди. Ҳисоблаш 
ишларида ифодаларни ўхшашлик назарияси билан қайта ишлаш натижасида 
олинган критериал тенгламалар кенг ишлатилади. Конвектив иссиқлик 
алмашинишнинг критериал тенгламаси умумий ҳолда қуйидаги кўринишга 
эга: 
(6.22)
Иссиқлик алмашинишнинг аниқ ҳоллари кўрилганда критериал тенглама 
анча соддалашади. Масалан, турғун жараёнлар учун тенгламадан Фурье 
мезони қисқартирилади. У ҳолда: 
Суюқлик оқими мажбурий ҳаракат қилган пайтда критериал 
тенгламадаги Грасгоф мезони ҳисобга олинмайди. Бунда конвектив иссиқлик 
алмашинишнинг критериал тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
(6.23)
Суюқликнинг 
эркин 
ҳаракати 
пайтида 
Рейнольдс 
мезони 
қисқартирилади. У ҳолда критериал тенглама қуйидаги кўринишни олади: 
(6.24)


155 
Иссиқлик алмашиниш жараёнининг аниқ ҳоллари ҳал қилинганда 
тегишли критериал тенгламалар ёрдамида Нуссельт мезонининг қиймати 
топилади. Сўнгра Нуссельт мезонининг тенгламаси орқали иссиқлик бериш 
коэффициенти 

аниқланади: 


d
Nu


(6.25)
 
Бундан
d
Nu




(6.26)
 
6.4. Иссиқлик бериш жараёни 
 
Конвектив иссиқлик алмашинишнинг тажриба натижалари. Ҳозирги 
вақтда конвектив иссиқлик алмашинишнинг ҳамма турлари илмий жиҳатдан 
тадқиқ қилинган, тадқиқотлар натижалари асосида тегишли критериал 
тенгламалар ишлаб чиқилган критериал тенгламалар ёрдамида иссиқлик бериш 
коэффициентлари ҳисоблаб топилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling