Кимевий-термик ишлов беришнинг физик асослари; Пўлатларни цементитлаш; Пўлат юзасини азот билан бойитиш


Пўлат юзасини диффузион тўйинтириш


Download 92.5 Kb.
bet4/5
Sana23.11.2023
Hajmi92.5 Kb.
#1794918
1   2   3   4   5
Bog'liq
КИМЁВИЙ-ТЕРМИК ИШЛАШ

5. Пўлат юзасини диффузион тўйинтириш
Машина воситаларининг ишчи юза қисмларининг хоссаларини ва иш унумини ошириш учун улар Al, Cr, Si, B, Ti каби элементлар билан диффузион бойитилади.
Диффузион алюминийлаш пўлатларни 850...9000С гача оловбардош қилиш учун ўтказилади. Пўлат буюмнинг юзасида алюминий оксидидан иборат зич парда ам хосил бўлади ва у метални оксидланишдан саклайди.
Кўп холларда кукунлар аралашмаси мухитида алюминийга туйинтирилади. Деталлар 25...50% алюминий кукуни ёки 50...75% ферроалюминий, 25...75% алюминий оксиди ва 1% аммоний хлориддан иборат аралашма билан кўмилиб, 900...1050оС харароратда 3...12 соат печларда тутиб турилади. Бунда деталнинг 0,2 ...0,35 мм сиртқи қатлами алюминийга тўйинади.
Газогенератор машиналари деталлари, термопараларнинг гилофлари, турли ковшларнинг деталлари ва клапанлар каби буюмлар алюминийланади.
Хромлаш жараёнини қаттиқ, газ ва суюқ му итда ўтказиш мумкин. Мақсад-деталларнинг қаттиқлигини, ейилишга чидамлигини, коррозиябар-дошлиги, оловбардошлик ва иссиқликбардошлигини ошириш. Қаттиқ мухит сифатида 40...45 % феррохром, 40...45% шамот ва 3...5% аммоний хлориди кукунлари аралашмаси ишлатилади. Арорат 1100...1150оС, вақт 10...15 соат. Шу шароитда хромланган қатламнинг қалинлиги 0,25...0,30 мм га етади. Суюқ мухитда диффузион хромлашда 20 % CrCl2 ва 80% BaCl2
дан иборат аралашма ишлатилади. Деталлар суюқлантирилган ана шу аралашма ваннасида 950...1100оС да 4 соат чамаси тутиб турилса, 0,04...0,10 мм қалинликдаги сиртки қатлам хромланади.
Диффузион хромланган деталлар дархол арорати 70оС дан паст бўлмаган сувда ёки мойда тобланади. Деталларни 950...1050оС хароратда газ олатидаги CrCl2му итида хромлаш усули замонавий усул саналади. Хромланган қатлам қалинлиги 0,15...0,20мм га
етади.
Хромлаш усулидан емирувчи му итда ишлайдиган клапанлар, вентиллар, патрубкалар каби деталлар, амда парма, развертка каби асбоблар учун фойдаланилади.
Диффузион кремнийлаш (силицийлаш) усули пўлатларнинг ишқаланиб ейилишга чидамлилигини ошириш, коррозиябардошлиги ва кислотабардошлигини яхшилаш мақсадида амалга оширилади.
Қаттиқ му итда кремнийлаш учун 60% ферросилиций, 38...39% глинозем ёки каолин ва 1...2% аммоний хлоридидан иборат аралашмадан фойдаланилади, буюмнмнг 0,2...0,8 мм сирткиқатлами кремнийга тўйинади (харорат 1100...1200оС). Газ мухитида кремнийлаш учун кремний хлориди 950...1050оС гача қиздирилади ва буюм 2...4 соат мобаинида шу мухитда тутиб турилади.
Тўйинтирилган қатлам қалинлиги 0,5...1,24 мм га, юзақаттиқлиги эса Виккерс бўйича 200...300 га етади. Кимё, қоғоз ва нефть саноати ускуналари (насос валлари, трубопроводлар,гайкалар, болтлар..) деталлари кремнийланади.
Машинасозликда бор элементи билан юзани бойитиш жараёни суюқ эритмаларни (Na2B4O7, BCl) электролиз қилиш усули билан олиб борилади. Борланган юзанинг қаттиқлиги Виккерс бўйича 2000 гача етади, қалинлиги эса 0,1...0,4 мм ни ташқил қилади. Борланган қатлам юза қисмида FeB, ички қисмида эса 2B ва - қаттиқ эритмадан иборат бўлади. Нефт насослари, чузувчи, эгувчи ва шакл берувчи штамплар, босим остида қўйиш машиналарининг деталлари каби о ир шароитда ишлайдиган деталлар борланади.
Борланган деталларнинг тур унлиги 2...6 мартага ортади. Бор билан бойитилган юзага охирги механиқ ишлов берилади.


Download 92.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling