Кимевий-термик ишлов беришнинг физик асослари; Пўлатларни цементитлаш; Пўлат юзасини азот билан бойитиш


Download 92.5 Kb.
bet2/5
Sana23.11.2023
Hajmi92.5 Kb.
#1794918
1   2   3   4   5
Bog'liq
КИМЁВИЙ-ТЕРМИК ИШЛАШ

3. Пўлат юзасини азот билан бойитиш

Пўлат юзасини азот билан диффузион туйинтиришга азотлаш деб аталади.


Азот пўлат таркибидаги металлар билан бирикиб, нитридларни хосил қилади. Азотлаш жараёни 430...8000С гача газсимон аммиак (NH3) мухитида олиб борилади. Пўлатлар 430...6000С да азотланса уларнинг қаттиқлиги, ишкаланиб ейилишга чидамлилиги ва пухталиги ортади, 600...8000С да азотланганда эса фақат коррозиябардошлиги ортади. Асосан, таркибида Cr, Mo, W, Al, Ti каби нитрид хосил қилувчи элементлари бўлган легирланган пўлатлар азотланади.
Деталлар азотлашдан олдин чанг ва мойлардан тозаланиб, герметик яшчикка бир-бирига тегмайдиган қилиб жойлаштирилади. Сўнг яшчик ёпилади-да, печга жойлаштирилади ва аста-секин аммиак мухитида зарур хароратгача қиздирилади.
Юқори хароратда аммиак қисман парчаланиб, фаол азот атомларини хосил қилади:
2NH3=2Nат+3H 2.:
Nат→Feα→ Feα(N)→ γ΄(Fe4N) → ε(Fe2-3N).
Темир сиртида азотланган қатлам Fe2-3N (-фаза) ва Fe4N (-фаза) ва (-фаза) дан иборат бўлади. Азотлаш 6000С дан юқорида ўтказилса нитрид қатлам ва -фаза орасида азотланган аустенитдан иборат -фаза осил бўлади.
Сўнгги йилларда таркиби 50% эндогаз ва 50% аммиак ёки 50% CH4 ва 50% NH3, шунингдек суюқ холатдаги 55% (NH2) СО +45% Na2CO3 аралашмадан фойдаланиб азотлаш жараёни қўлланилмокда. Натижада буюм сиртида структураси Fe2-3(N,C) дан иборат бўлган карбонитрид қатлам хосил бўлади, унинг қаттиқлиги HV 600...1200 га етади ва буюмнинг ишкаланиб емирилишга чидамлилиги ортади.
Азотлаш жараёнига сарфланадиган вақт талаб этиладиган қатлам
қалинлигига бо лиқ. Умуман хар 10 соатда 0,1 мм юза қатлам азотланади.
Деталларга азотлашдан олдин термик ишлов берилади, азотланган юзалар эса фақат жилоланади.
Азотлаш жараёни цементитлаш жараёнидан пастроқ хароратда ўтказилсада, қатламнинг қаттиқлиги ва ишқаланиб ейилишга чидамлилиги юқори, мўртлиги эса пастрок бўлади.



Download 92.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling