Сармоядорлар – бу қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахслардир (давлат). Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий фуқаролар ва ташкилотлар ҳам сармоядорлар сифатида қатнашиши мумкин. Сармоядорлар – маълум миқдорда вақтинча бўш турган пул ва бошқа маблағларга эга бўлган шахслардир. Инвестиция қилишдан мақсад қуйидагилардан иборат: дивидендлар ёки фоизлар кўринишида даромадлар олиш, қимматли қоғозларни харид қилиш нархи ва сотиш, нархи ўртасидаги фарқ кўринишида даромадлар олиш, корхонани бошқариш, иқтисодиётнинг пул-кредит соҳасини тартибга солиш.
Сармоядорларнинг хиллари.
Иқтисодий адабиётда жисмоний шахс бўлган сармоядорларнинг қуйидаги хилларга ажратилиши учрайди:
Консерватив хил. Бу шахслар учун омонотларнинг ишончлилиги, инвестициялар билан боғлиқ хатарни энг паст ҳолатига тушириш жуда муҳим ҳисоблашади. Улар сарфланган капиталига нисбатан катта бўлмаган даромадларни олишга рози, фақаттина қайтаришнинг кафолати бўлса, бас. Сармоядорларнинг бундай хили облигацияларни ёки энг юқори сифатли имтиёзли акцияларни афзал кўришади. Одатда, улар ёки давлат билан, ё бўлмасо, донгдор йирик компаниялар билан иш олиб боришади.
Мўътадил-агрессив хил. Ушбу шахслар таваккалчиликка мойил бўлсалар-да, бироқ уни чегаралашни афзал кўришади. Уларнинг мақсади – инвестицияларни ҳимоялаш, қимматли қоғозларнинг юқори даромадлилиги билан бирга омонатлорнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат. қимматли қоғозлар портфелини шакллантиришда улор келажакда асқотодиган паст сифатли қимматли қоғозларни харид қилишади.
Агрессив хил. Сармоядорларнинг мазкур хили хатарга хотиржам муносабатда бўлишади во юқори хатарли акциялардан кўра, ўрта ва паст сифотли қимматли қоғозларни сотиб олишади. Уларнинг стратегиясида, одатда, - омонатларнинг юқори даромадлилигини жўшқин ривожланаётган тармоқлар акциялари курсининг истиқболли ўсиши билан уйғунлаштириш режаси ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |