Кимматли когозлар бозори
Download 194 Kb.
|
Кимматли когозлар бозори
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйинчилар (сезгир сармоядорлар) хили
- Муассасавий сармоядор (institutional investor)
Тажрибали сармоядорлар. Улар инвестициялашнинг катта тажрибасига ва қимматли қоғозлар бозори конъюнктурасини тахминлаш қобилиятига эга. Бу сармоядорлор амалга оширган инвестициялар уларга юқори даромадни, қўйилган капиталнинг барқарор ўсишини таъминлайди.
Ўйинчилар (сезгир сармоядорлар) хили - энг юқори даражадаги фойдани олиш учун ўз капиталидан ажралишга ҳам тайёр бўлган шахслар. Мазкур сармоядорлорнинг қимматли (қоғозлар портфели, асосан, курси ўзгариб турадиган паст сифатли қимматли қоғозлардан иборат бўлади. Бундай сармоядорлар, одатда, қимматли қоғозлар билан олибсотарлик қилишни валюта курси ўзгаришига ўйналадиган ўйин билан уйғунлаштиради. Муассасавий сармоядор (institutional investor) – бу ўзи томонидан жалб этилган маблағларни қимматли қоғозларга инвестиция қилувчи юридик шахсдир. Муассасавий сармоядорлар ~ бу ўз фаолиятининг хусусиятига кўра якка инвесторларнинг катта ҳажмдаги вақтинча бўш турган маблағларини тўплайди. Уларнинг сафига тижорат банклари, суғурта компаниялари, пенсия жамғармалари, инвестиция ҳамда хусусийлаштириш инвестиция фондлари, инвестиция компаниялари ва айрим бошқа ташкилотлар киради. Банклар сармоядорларнинг алоҳида тоифасига киради. Банкларнинг инвестициялари танлаш хусусиятига эга, чунки, биринчидан, уларнинг ихтиёрида катта миқдордаги эмитентлар хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади, иккинчидан, банкларда энг малакали кадрлар жамланган ва, учинчидан, барча сармоядорлар ичида банклар уларда тез-тез катта миқдордаги вақтинча бўш турган пул маблағлари тўпланадиган ташкилотдир. Қатор инвестиция муассасалари ҳам эмитент сифатида қатнашиши мумкин. Инвестиция воситачилари, инвестиция компаниялари, инвестиция фондлари, хусусийлаштириш инвестиция фондлари, бошқарувчи компаниялар. Улардан айримлари (ИФлар, ХИФлар, инвестиция компаниялари) қимматли қоғозларни келажакда дивидендлар ва фоизлар кўринишида инвестиция даромадлари олиш мақсадида харид қилишади. Уларнинг бошқа қисми (бошқарувчи компаниялар, инвестиция воситачилари), одатда, олибсотарлик даромадларини олиш мақсадида ўз маблагларини инвестиция қилиИнвестиция муассасаларининг сармоядор сифатидаги фаолияти қимматли қоғозлар бозорида назорат вазифасини амалга оширувчи органлар томонидан алоҳида назорат қилинади. Холдинглар – бу очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари бўлиб, уларнинг активлари таркибига бошқа корхоналар акцияларининг назорат пакетлари киради. Акцияларнинг назорат пакети корхона сармоясида иштирок этишнинг исталган шаклини ўзида намоён қилиб, у корхона иштирокчиларининг умумий йиғилишида муайян қарорларни қабул қилиш ёки рад этишнинг сўзсиз ҳуқуқини таъминлайди. Хорижий сармоядорлар. Уларга хорижий фуқаролар, юридик шахслар, хорижий давлатлар киради. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида сармоядор сифатидаги фаолияти махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Улар қимматли қоғозларни ҳам биржа, ҳам биржадан ташқари бозорларда харид қилишлари мумкин. Хорижий сармоядорлар томонидан стратегик тармоқлар корхоналари акцияларининг кўп ёки камроқ йирик пакетларининг сотиб олиниши ҳақидаги масала мажбурий тарзда Ўзбекистон ҳукумати билан келишилади. Инвестиция муассасалари – бу уларнинг асосий фаолият тури қимматли қоғозлар билан операциялар қилишдан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъектлардир. Инвестиция муассасалари – бу қимматли қоғозлар бозорининг энг фаол профессионал иштирокчиларидир. Улар сафига инвестиция воситачилари, инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция фондлари, инвестиция компаниялари, бошқарувчи компаниялар, депозитарийлар, ҳисобкитобклиринг палаталари, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини сақловчилар, акцияларнинг номинал эгалари киради. Инвестиция муассасалари сифатида юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин. Download 194 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling