Кимматли когозлар бозори


Қимматли қоғозларнинг эмитентлари – бу қимматли қоғоз


Download 194 Kb.
bet10/13
Sana22.12.2022
Hajmi194 Kb.
#1041628
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Кимматли когозлар бозори

Қимматли қоғозларнинг эмитентлари – бу қимматли қоғозларни чиқарувчи ва қимматли қоғозларнинг эгалари олдида ўз номидан ушбу қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятларга эга бўлган юридик шахслар, давлат идоралари ёки маҳаллий маъмурият идораларадир. Ўзбекистонда мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, шунингдек, давлат, махаллий ҳокимият идоралари эмитентлар сифатида қатнашишлари мумкин. Эмитентлар қимматли қоғозларни муомалага чиқаргач, уларнинг эмиссия проспектини албатта рўйхатга олиш учун вакил этилган давлат идорасида рўйхатдан ўтказиши керак. қимматли қоғозлар нашрини рўйхатга олиш чоғида эмитентлар республика бюджетига эмиссия номинал қийматининг 0, 1 фоизи миқдорида йиғим тўлашади. Улар ўзларининг қимматли қоғозларини мустақил равишда ёки қимматли қоғозларни тарқатишга ихтисослашган ташкилотлар андеррайтинг ва дистрибьютер компаниялари орқали тарқатиш ҳуқуқига эга.
Қимматли қоғозлар эмиссияси икки шаклда амалга оширилади:
а) қимматли қоғозларни сармоядорларнинг имконият жиҳатдан чегараланмаган доираси ичида очиқча матбуотда эълон қилиш, реклама компаниясини ўтказиш ва эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш йўли билан жойлаштириш;
б) олдиндан маълум бўлган сармоядорлар ўртасида ёпиқ (хусусий) очиқча эълон қилмасдан, реклама компаниясини ўтказмасдан, эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказмасдан ва эълон қилмасдан жойлаштириш.
Эмитентлар қимматли қоғозлар эмиссиясини фонд бозорини тартибга солувчи давлат идорасида мажбурий тартибда рўйхатдан Утказиши шарт. Ушбу рўйхатдан ўтказишни эмитентлар тегишли идораларда (Адлия вазирлиги, ҳокимиятлар) рўйхатга олинганидан ва юридик шахс мақомини олганидан сўнг дарҳол амалга оширишга мажбур, қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилишини амалга оширувчи эмитентлар ёки уларнинг ишончли шахслари ҳар бир харидорга мазкур қимматли қоғозларни харид қилиш вақтигача сотув шартлари ва эмиссия проспекти билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Эмиссия проспекти эмитентнинг ўзи, сотувга таклиф этилаётган қимматли қоғозлар, уларни чиқариш тадбири ва тартиби ҳақидаги маълумотларга, мазкур қимматли қоғозларни харид қилиш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ахборотни ўзида мужассамлантиради.
Қимматли қоғозларнинг энг йирик эмитенти давлат ҳисобланади. У облигациялар, хазина мажбуриятларини муомалага чиқариши мумкин. Давлат қимматли қоғозлар эмиссиясини Марказий банк, Молия вазирлиги каби давлат хокимияти ва бошқарувининг турли идоралари амалга оширган вақтда эмитент сифатида қатнашади. Давлат корхоналари облигацияларини чиқариш қонунчилик билан тақиқланмаган. Мазкур ҳолатда бундай облигацияларнинг эмитенти ҳам давлат ҳисобланади. қайд этилганидек, давлат бошқа эмитентларга қараганда энг ишончли саналади. У, одатда, ўз мажбуриятларининг сўндирилишини ва ўзининг қимматли қоғозлари бўйича даромадлар тўланишини мамлакатнинг бутун бойлиги билан ёки ҳеч бўлмаганда қўшимча пул эмиссияси билан кафолатлайди.
Қимматли қоғозларнинг эмитентлари сифатида, шунингдек, қўшма корхоналар ҳам иштирок этишади. Уларнинг аксарият кўпчилиги янги барпо этилган акциядорлик компаниялари сифатида ёки хусусийлаштириш жараёнида давлат корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида барпо этилган акциядорлик жамиятлари сифатида фаолият кўрсатади.
Эмитентлар ичида инвестиция муассасалари (қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари), жумладан, хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФлар) муҳим ўрин тутади. Акциядорлик жамиятларидан ташқари, мулкчиликнинг бошқа шаклидаги корхоналар, хусусан давлат корхоналари, масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар ҳам эмитент сифатида иштирок этиши мумкин. Улар корхоналар облигацияларини ва векселларни муомалага чиқаришлари мумкин.
Эмитентлар ичида кредит муассасалари - банклар алоҳида ўринни эгаллайди, улар қимматли қоғозларнинг қонунчиликда кўзда тутилган деярли барча турларини, чунончи: акциялар, облигациялар, депозит ва жамғарма сертификатлари ҳамда векселларни муомалага чиқариши мумкин.
Маҳаллий ҳокимият идоралари (ҳокимиятлар) муниципал облигацияларни чиқариши мумкин.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling