Kimyoviy birikmalar turlari va ularning formulalari, mol. Моддаларнинг хоссалари


Download 86.12 Kb.
bet1/6
Sana04.02.2023
Hajmi86.12 Kb.
#1164789
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ma\'ruza - 2.


2-MAVZU. KIMYOVIY BIRIKMALAR TURLARI VA ULARNING FORMULALARI, MOL.


МОДДАЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ.

Ҳар бир модда маълум физикавий ва кимёвий хоссаларга эга бўлади.





Моддаларни бир-биридан фарқ қиладиган ёки ўзаро ўхшаш белгилари - модданинг хоссаси дейилади.


1 боб. Моддаларнинг кимёвий хоссалари.



Моддалар бир – бири билан таъсирлашганда ёки ташқи омиллар (температура, босим, нурланиш) таъсирида бошқа моддаларги айланишида ўзларининг таркиб ва тузилишларини ўзгартириш қобилиятларини аниқлайдиган белгиларига – кимёвий хоссалари дейилади.


Модданинг кимёвий хоссаларини изоҳлаш қуйидаги саволларги жавоб беришдир:

  • Айни модда бошқа моддалар билан таъсирлашадими ёки йўқ, агар таъсирлашса, қандай шароитда ва бунда нима ҳосил бўлади?

  • Модданинг таркиби ва тузилишига ташқи шароит қандай таъсир этади, асосан температуранинг ўзгариши?

Анорганик модданинг олтита синфлари маълум: металлар, металмаслар, бинар бирикмалар (оксидлар), асослар, кислоталар ва тузлар.
Шунинг учун модданинг кимёвий хоссаси бу синфларнинг ҳар бирига бўлган муносабатлари билан аниқланади ва шу билан бирга айни синфга бўлган муносабати билан ҳам аниқланади. Масалан, бирор – бир тузнинг кимёвий хоссасини аниқлаш – қуйидаги саволларга жавоб бериш демакдир: айни туз, кислоталар, асослар, оксидлар, металлар, металмаслар, бошқа тузлар билан таъсирлашадими? Булардан ташқари кимёгарлар учун билиши қизиқарли бўлади, яъни айни модда қиздирилганда (куйдирилганда) парчаланишини ёки парчаланмаслигини, ҳамда айни модда табиатда энг кўп тарқалган сув билан таъсирлашадими ёки йўқ, эрийдими ёки эримайдими . . .
Булардан, кимёвий хоссани ифодалашда айни моддани қуйидаги бошқа моддалага муносабатини билиш зарурлиги келиб чиқади:

  • Кислоталарга

  • асосларга

  • Тузларга

  • Оксидларга

  • Металларга

  • Металмасларга

  • Қиздиришга

  • Сувга

  • Органик моддаларга

Неорганик моддаларнинг анорганик моддаларга муносабатлари органик кимё бўлимида кўрилади.
Бундай ёндашиш модданинг кўп сонли хоссаларини системалдаштириш имконини беради, уларни маълум ходиса бўйича ифода қилишда, уларни ўрганиш ва ўзлаштириш жараёнини анча енгиллаштиради.



Download 86.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling