Кириш 1-боб. Глобаллашув шароитида жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувнинг назарий асослари
Жаҳон иқтисодиёти интеграциялашуви: йўналишлари, шакллари, механизмлари ва институтлари
Download 37.87 Kb.
|
1 2
Bog'liqрежа Музаффарга
1.2. Жаҳон иқтисодиёти интеграциялашуви: йўналишлари, шакллари, механизмлари ва институтлари
Жаҳон хўжалигини ривожланишининг замонавий босқичида турли шакллардаги интеграцион бирлашмалар ташкил этилаётганини кўришимиз мумкин. Кундан-кунга жаҳон хўжалигида глобаллашув жараёнлари чуқурлашиши натижасида интеграция бирлашмалари фаолияти кўлами кенгайиб бормоқда. Ушбу тенденцияни халқаро иқтисодий ва молиявий муносабатларда халқаро савдо операцияларидан бошлаб то илмий-ахборот, товар айирбошлашигача бўлган турли шаклларини бир-бирига қўшилиб боришида кузатишимиз мумкин Халқаро иқтисодий интеграция бирлашмасининг меъёрий ҳуқуқий асос ушбу бирлик таркибидаги нисбатан заифроқ ҳисобланувчи иштирокчиларни иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бунинг натижасида ушбу мамлакатлар жаҳон бозорида аста-секинлик ўз ўрнига эга бўла бошлашади. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг интеграцион гуруҳ таркибидаги ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатларни қўллаб-қувватлаши иқтисодий ривожланиш ва барқарорликка эришишга замин яратади Кундан-кунга жаҳон хўжалиги ҳаётида интеграцион жараёнлар тобора кенгайиб бормоқда. Ушбу ҳодисани интеграцион жараёнлар боришини халқаро иқтисодий ва молиявий муносабатларда ташқи савдо операцияларини амалга оширишдан тортиб, замонавий ахборот технологиялари орқали янги логистик тармоқлар орқали товар айирбошлашгача бўлган турли кўринишларини бирбирига қўшилиб бориш жараёнида кўришимиз мумкин. Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интеграцион бирликларнинг бир нечта асосий шакллари мавжуд Имтиёзли савдо битими - ушбу битимга мувофиқ интеграция бирлашмасига аъзо бўлган мамлакатларга савдода қулай имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этлади. Иқтисодий интеграциянинг мазкур шакли энг биринчи шаклланган халқаро иқтисодий интеграция тури ҳисобланади. Имтиёзли савдо битимида икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар ўртасида шартнома тузилиб, битимни имзолаган ҳар бир иштирокчи учун барча товарлар импортига ўрнатилган божхона тўловлари қисқартирилади. Дунёнинг қолган мамлакатлари билан халқаро савдо операцияларини амалга оширишда бирламчи савдо тарифлари сақлаб қолинади. Бу турдаги дастлабки интеграция шаклига 1932 йилда ташкил этилган “Британия Ҳамдўстлиги имтиёзлари тизими”ни мисол сифатида келтириш мумкин. Эркин савдо ҳудуди (ЭСҲ)да икки ва ундан ортиқ мамлакатлар ўзаро келишувга эришишади ва бунинг натижасида аъзо мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан ўзаро экспорт импорт операциялари амалга оширилаётганда божлар ва бошқа чекловлар бекор қилинади. Ушбу битим доирасида бўлмаган мамлакатлар билан эса халқаро савдо операцияларини амалга оширишда ЭСҲ бўйича шартнома имзолаган ҳар бир мамлакат ўзининг мустақил савдо сиёсатини юритади. Ушбу савдо ҳудудларида яратилган шарт-шароитлар туфайли қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ташқари деярли барча маҳсулотлар савдоси амалга оширилади. Эркин савдо ҳудуди унга аъзо мамлакатлардан бирига жойлашган мамлакатлараро котибият томонидан тартибга солиниб турилади. Эркин савдо ҳудудига асосан 1960 йилда ташкил этилган Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕАСТ) киради. Унинг таркибида Австрия, Финлаяндия, Исландия, Лихтенштейн, Норвегия, Швеция каби бир қатор мамлакатлар бор. Европа иқтисодий ҳудуди (1994 й)да эса Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Исландия ва Лихтенштейнлар мавжуд. Болтиқ бўйи эркин савдо ҳудуди(1993 й)га Естония, Латвия, Литва давлатлари киради; Марказий Европа эркин савдо ҳудуди 1992 йилда тузилган бўлиб, унинг таркибига - Чехия, Венгрия, Полша, Словакия мамлакатлари киради Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (1994 й) аъзолари бўлиб Канада, Мексика, АҚШ давлатлари ҳисобланади; АСЕАН мамлакатлари эркин савдоси ҳақида келишуви (1992 й.) - Бруней, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Тайланд давлатларини бирлаштиради; Иқтисодий алоқаларнинг чуқурлашуви ҳақида Австралия ва Янги Зеландия савдо келишуви (1983 й) ташкил этилган; Бангкок келишуви (1993й) - Бангладеш, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Лаос, Шри-Ланка давлатларидан иборат. Божхона иттифоқи - икки ёки бир қанча давлатларнинг божлар бўйича ўзаро чегараларни бекор қилиш ва ягона бож тарифи жорий этиш юзасидан ўзаро келишувидир. Божхона иттифоқига кирувчи давлатлар орасидаги ўзаро савдода бож тўловлари ва йиғимлари ва бошқа чекловчи тадбирлар олиб ташланади. Учинчи (Божҳона иттифоқига кирмайдиган) давлатлар билан савдо муносабатларида бу давлатлар ягона божхона сиёсатини амалга оширадилар. Маълумки, ташқи иқтисодий фаолиятни давлатлараро тартибга солишнинг бу кўриниши божхона иттифоқи қатнашчилари ўртасида божсиз савдонигина эмас, балки унинг ташқи чегараларида мувофиқлаштирилган тариф тизимини жорий қилишни ҳам назарда тутади. Божхона иттифоқининг эркин савдо ҳудудидан фарқи ҳам ана шундадир. Божхона иттифоқларини яратиш ва уларнинг шаклланишининг аниқ натижалари унга аъзо-мамлакатларнинг ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳасида юз берадиган таркибий ўзгаришларда ўз аксини топади: талаб ва таклиф нисбий устунлик табиатига мос равишда ўзгаради. Бошқача қилиб айтганда, божхона иттифоқи савдонинг кенгайишига қараб аҳолининг турмуш фаровонлигини оширади, бироқ, айни бир пайтда ишлаб чиқарувчиларнинг арзон маҳсулотларидан қимматроқ товар ишлаб чиқаришга мослашишлари натижасида эса, фаровонликни бирмунча пасайтиради. Божхона иттифоқлари дунёнинг жуда кўп мамлакатларида ривожланган. Улар қуйидагилар: Туркия билан ЕИ ассоциацияси (1963й), унинг таркибига ЕИ мамлакатлари ва Туркия киради. Араб умумий бозори (1964й) - Миср, Ироқ, Иордания, Ливия, Мавритания, Сурия ва Яман. Марказий Америка умумий бозори (1961) - Коста Рика, Салвадор, Гватемала, Гондурас, Никарагуа. Колумбия, Еквадор, Венесуела мамлакатлари ўртасида тузилган эркин савдо ҳудуди (1992 й) - Колумбия, Еквадор, Венесуела. Шарқий Кариб ҳавзаси мамлакатлари ташкилоти (1991 й.) - Антигуа ва Барбуда, Доминика, Гренада, Монцеррат, Сент-Ките ва Невис, Сент-Люсия, Сент-Винсенва Гренадиналар. Умумий бозор интеграцион бирлашмаларнинг анча мураккаб тури бўлиб, у божхона иттифоқига ишчи кучи ва капитал харакатига қўйилган чеклашларни бекор қилишни қўшиш ва иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш орқали ташкил этилади. Умумий бозорга интеграциялашган мамлакатлар нафақат товар ва хизматлар эркин ҳаракати ҳақида келишишади, балки ишлаб чиқариш омиллари-давлатлар ўртасида капитал ва ишчи кучлар борасида ҳам алмашувлар қилишади. Умумий бозорлар қаторига қуйидаги халқаро ташкилотларни киритиш мумкин: - Жанубий конус мамлакатлари умумий бозори (МЕРКОСУР) - Аргентина, Бразилия, Венесуела (2006 йил июлдан), Парагвай ва Уругвай каби давлатларни бирлаштирган; - Марказий Америка умумий бозори - Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Никарагуа ва Салвадор каби давлатларни бирлаштирган; - Шарқий ва Жанубий Африка умумий бозори (КОМЕСА), ўз таркибига Африканинг бир қатор ривожланаётган давлатларини бирлаштирган; - Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассосиациси (АСЕАН) -Тинч ва Хинд океани қирғоқларида жойлашган 10 та (Бруней, Ветнам, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Малайзия, Мянма, Сингапур, Таиланд, Филиппин) ривожланаётган мамлакатларни бирлаштирган; - Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ҳамкорлиги (1981й) - Баҳрайн, Ķувайт, Уммон, Ķатар, Саудия Арабистони, БАА; - Анд умумий бозори (1990) - Боливия, Колумбия, Еквадор, Перу, Венесуела; - Лотин Америкаси интеграцион ассоциацияси - ЛАИА (1990й) - Аргентина, Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Еквадор, Мексика, Перу, Уругвай, Венесуела. Божхона иттифоқини умумий бозорга айлантириш жараёни фақатгина савдони эмас, балки иқтисодий сиёсатнинг бошқа соҳаларини ҳам қамраб олувчи катта миқдордаги қонуний меъёрларни ўзаро уйғунлаштириш масалаларини ҳам ҳал этиш билан боғлиқдир. Шу сабабли ички божхона тўсиқлари ва бошқа чеклашларни бартараф этиш орқали учинчи дунё мамлакатлари билан савдода умумий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурки, бунинг натижасида миллий чегаралар орқали товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтишига шароит яратилади. Бундан ташқари умумий бозорни шакллантириш мобайнида ижтимоий ва ҳудудий ривожланиш учун замонавий фондларни яратишга зарурият туғилади. Умумий бозорни халқаро иқтисодий иттифоққа айлантириш жараёнида бу фондларнинг аҳамияти жуда катта бўлади. Бунда миллатлараро мувофиқлаштирувчи ташкилотлар муҳим аҳамият касб этади. Европа Иттифоқи тажрибасидан маълумки, бундай ташкилотларни ташкил етмасдан туриб миллий қонунчилик меъёрини соддалаштириш ва интеграцион бирлашма иштирокчиларининг умумий қарорларини бажарилишини назорат қилиш мумкин эмас. Умумий бозорни иқтисодий иттифоққа айлантиришнинг замонавий босқичида ЕИнинг аҳамияти каттадир. Чунки фақатгина ана шу ташкилот иқтисодий интеграцион жараёнларнинг энг юқори чўққисига интилишини яққол намойиш етмоқда. Иқтисодий иттифоқ юқоридаги кўриб чиқилган барча интеграцион тадбирларга қўшимча равишда қатнашувчи давлатлар томонидан ягона иқтисодий сиёсат ўтказилишини, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартиблаштиришнинг давлатлараро тизимини яратишни тақозо этади. Унда божхона тарифлари, товар ва ишлаб чиқариш факторлари, микроиқтисодий сиёсат координациялари, валюта, бюджет, пул соҳаларида қонунчиликнинг унификацияси кўриб чиқилади. Иқтисодий иттифоқ шаклидаги интеграцион бирлашмаларга - Европа иттифоқи, Бенилюкс иқтисодий иттифоқи (1948) - Белгия, Нидерландия, Люксембург, Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) 1992. - Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Украина, Грузия, Ķозоғистон, Ķирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон. Мағриб араб иттифоқи (1989) - Жазоир, Ливия, Мавритания, Маракко, Тунис. Лагос ҳаракат режаси (1973) - Африка жанубидан Сахарагача бўлган мамлакатлар. Ману дарёси итифоқи (1973) - Гвинея, Либерия, Сверра-Леоне. Ђарбий Африка иқтисодий ва валюта иттифоқи (1994) - Бенин, Буркина-Фасо, Кот-д Ивуар, Мали, Нигер, Сенегал, Того кабилар киради Download 37.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling