Кириш Адабиётлар шархи


Кунгабоқарни экиш меъёрини танлаш


Download 45.2 Kb.
bet6/11
Sana18.06.2023
Hajmi45.2 Kb.
#1581415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Кунгабоқар зараркунандаларига қарши кимёвий препаратларни қўллаш

Кунгабоқарни экиш меъёрини танлаш. Уруғликнинг ҳўжалик жихатдан яроқлилигига қараб, ҳақиқий экиш миқдори белгиланади. Бунинг учун тавсия қилинган экиш миқдори уруғининг хўжалик жихатдан яроқлилик фоизига бўлинада ва ўзгармас сони 100 га кўпайтирилади. Мисол учун уруғликнинг тозалиги 96 % бўлганда, уруғликининг униб чиқиш даражаси 94 %, уруғликнинг хўжалик жихатдлан яроқлилиги:
(94х96):100+90,94 фоизга тенг.
Агар экиш нормаси гектарига 5 кг тавсия қилинса, уруғнинг ҳақиқий экиш нормаси қуйидаги бўлади: (5х100):90,24+5,5 фозига тенг.
Шунда кунгабоқарни экиш нормаси гектарига 5,5 кг.ни ташкил этади. Кунгабоқар бир қаторлаб, қатор оралиғи 70 см қилиб экилади. Экиш схемаси 70х20, 70х30 бўлганда, кўчат қалинлиги мос равишда гектарига 42 ва 56 минг донани ташкил қилади.
Уруғи тўлиқ униб чиққандан сўнг ягона қилинади. Чопиқ ва култивация қилиш вақтида кўчат қалинлигининг камайиб кетиши инобатга олиб, мақбул кўчат сонини қолдириш керак.
Кунгабоқар ўсимлигини парваришлаш. Ниҳоллар ўсиб чиққандан кейин уни ёшлик пайтида парваришлашга катта аҳамият бериш керак. Чунки кунгабоқар ўсимлиги 30-35 кун давомида вегетатив органи жуда секин ўсади, бу вақтда асосан илдиз тизми яхши ривожланади. Кунгабоқар такрорий экин сифатида экилган майдонларда ниҳоллар униб чиқиши билан гектарига 600-700м3 меъёрида эгатларни бостирмай суғориш керак.
Кунгбоқарни яхши ўсиши ва ривожланиши учун мақбул ғовак қатлам барпо қилиш, тупроқда намни сақлаш вва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида қатор ораларига ишлов берилади. Кулътивацияни КХТ-4, КХУ-4 маркали ва бошқа замонавий кулътиваторлар ёрдамида амалга оширилади.
Биринчи кулътивация ниҳолларнинг бўйи 8-10 см бўлганда кулътиваторнинг ишчи органларини ўсимликдан 7-8 см узоқликда, ротацион мосламаларни 5-6 см, пичоқларни 6-8 см, ўткир учли ғоз панжаларни 10-12 см чуқурликда ўрнатиш керак. Иккинчи кулътивация 2-3 та чинбарг чиқарган вақтида, агар бегона ўтлар кўп бўлса ротацион мосламалардан, кўп бўлса пичоқлардан, қалин наралниклардан ҳамда ғоз панжалардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу ишловда ҳа ҳимоя зонаси 7-10 см.ни ташкил этиб, ротацион масламалар 6-8 см наралниклар 8-10 см да дон палчиклар 10-14 см чуқурликда ўрнатилади. Учинчи кулътивация даврида ҳимоя зонаси 8-10 см ни ташкил қилади ва бошқа органлар 14-16 см чуқурликда жойлаштирилиши лозим.
Кунгабоқарнинг қатор оарларига ишлов бериш ўсимликларни ўсиш, ривожланиши ва тупроқ намлигига қараб неча марта ўтказиш белгиланади. Ўсимлик бўйи 80-100 см га етганда қатор ораларига ишлов бериш тўхтатилади.

Download 45.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling