Кириш Адабиётлар шархи


Download 45.2 Kb.
bet2/11
Sana18.06.2023
Hajmi45.2 Kb.
#1581415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Кунгабоқар зараркунандаларига қарши кимёвий препаратларни қўллаш

АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Хўжаев Ш.Т., Холмуродов Э.А.(2008). Мойли экинларга кунгабоқар, махсар, соя, зиғир, кунжут, ерёнғоқ, ва бошқалар киради. Бу ўсимликларнинг таркибида мойи кўп бўлганлиги сабабли кўп экилади. Мойли экинлар группасига уруғ таркибида мойи кўп, лекин бошқа мақсадда ишлатиладиган (пахта, кўкнори, қовун, тарвуз ва бошқалар) ўсимликларни ҳам киритиш мумкин.
Ўсимлик ёғи халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга. Уларни озиқ овқат, консерва, кондитер маҳсулотлари, маргарин ва бошқа мойларни тайёрлаш учун ишлатилади. Ўсимлик мойи совун, лак бўёқ, тўқимачилик, парфюмерия саноатида, мойлаш материаллари сифатида, шунингдек медицинада кенг қўлланилади.
Уруғлардан ёғ тайёрлангандан кейин чиққан кунжара қўшимча махсулот ҳисобланиб, унинг таркибида оқсил ва мой кўп бўлади. Кунжара қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун қиммат баҳо кучли озуқа ҳисобланади. Ўсимлик мойи ўсимлик организмида запас моддаларнинг кўплаб тўпланган шакли бўлиб, юқори каллорияга эга.
И.А.Минкевич ва В.Е.Барковский, (1986) . Уруғлар таркибидаги мойнинг юқори ва сифати хақида қўйида келтирилган маьлумотларига қараб фикр юритиш мумкин. Россияда мойли экинлар қишлоқ хўжалигида экиладиган бошқа экинлар орасида катта ўрин эгаллаган. 1963 йил 6,15 млн геткар ерга мойли экинлар экилган. Асосий мойли экин бўлиб кунгабоқар ҳисобланган. У мойли экинлар экилган майдоннинг 80% ни ташкил этган.
Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти олимлари махсар ўсимлиги уруғларининг кимёвий таркибини билиш учун кўпгина изланишлар олиб боришган. Муаллифларнинг изланишлари натижасига кўра Тошкент 51 ва Милютинский 114 навлари уруғларининг таркибида ёғ миқдори 25,6 – 35,6 % ни, 1000 та уруғдан олинадиган ёғ миқдори эса 27,4 – 33,0 грамм, йод миқдори 132,6 – 148,3 га, оқсил эса 10 – 13,9 %га етганлиги аниқланган.
Кунгабоқарнинг биологик хусусиятлари. Ботаник тавсифнома. Маданий кунгабоқар (Helianthus Cultus Wenzi) мураккаб гулдошлар оиласининг (Compositae) Helianthus турига мансубдир. Шунча турлар ичидан ишлаб чиқаришда етиштириш учун икки турдан фойдаланилади.
Илдиз тизими. Маданий кунгабоқар илдизи ўқ илдиз, кучли ривожланган бўлиб, 3 метр чуқурликкача кириб боради. Бундай илдиз кунгабоқарга яхши ўсиб-ривожланишига ва қурғоқчилик шароитларида ҳам ҳосил бериш имконини беради.
Пояси-ёғочланган, тўғри ўсувчи, шохланмаган бўлиб, 0,5 дан 2,5 метргача, баъзи холларда 3,4 метргача бўлади (силос учун мўлжалланган ва кунгабоқар гибридлари). Мойли навлар жуда баланд бўлиши салбий сифатларидан бўлиб, ҳосилни йиғиб олишни қийинлаштиради.
Барглари-бандли, йирик, узунлиги 20-40см, овал-юраксимон шаклда, учли, қалин. Битта ўсимликдаги барглар сони тезпишар навларида 15-20 тагача, кечпишар навларида эса 30-35 тагача бўлади.
Гуллари қўшгулли саватча бўлиб, қавариқ, текис, сал қайрилган диск гардиши бир неча қават гултожлар билан ўралган. Мой учун мўлжалланган навларида пояси битта саватча бўлади. Меъёрида ривожланган саватчалари диаметри 15-40 см. битта гулқўрғонда 600 дан 1200 тагача, хатто ундан ҳам кўпроқ гуллари бўлиб, агар ўсимлик қалин экилган бўлса, гуллари 2 баравар кам бўлади.

Download 45.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling