Кириш Адабиётлар шархи


Download 45.2 Kb.
bet7/11
Sana18.06.2023
Hajmi45.2 Kb.
#1581415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Кунгабоқар зараркунандаларига қарши кимёвий препаратларни қўллаш

Озиқлантириш. Кунгабоқарни ўз вақтида унинг талабига қараб озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кунгабоқарга қўлланиладиган минерал ўғитлар миқдори ва муддатини тўғри белгилаш сифатли ва юқори ҳосил олиш имконини беради. Кунгабоқар тупроқ унумдорлигига ҳамда азот, фосфор ва калийга жуда талабчандир.
Кунгабоқар ўсиш даврида, яъни гуллаш давригача энг тез ўсиб, тупроқдан фосфор ва калийни кўпроқ ўзлаштиради. Азотли ўғитлар билан эса асосан вегетация даврида озиқлантирилади. Кунгабоқарнинг эртапишар навларида минерал ўғитларнинг энг мақбул меъёрлари N200 P150 K200 кг/га ни ташкил этади. Фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик миқдорининг 100% шудгордан олдин, азотли ўғитларни эса экин ўсув даврида бериш яхши самара беради. Биринчи озиқлантириш (азот йиллик нормасининг 50% ини) ниҳоллар ёппасига униб чиққанидан кейин 20-25-куни ўсимликдан 12-14 см узоқликда 12-15 см чуқурликка, иккинчиси (азотнинг қолган 50%ини) гуллаш олдидан ўсимликдан 20-22 см узоқликда 14-16 см чуқурликка солиниши мақсадга мувофиқ бўлади.
Суғориш. Мой олиш учун етиштирилаётган кунгабоқардан мўл-ҳосил олишинг асосий омилларидан бири ўсимликнинг сувга бўлган талабига қараб уни сув билан етарли даражада таъминлашдир. Кунгабоқар ўсимлигини сув билан етарли таъминланмаганда унда бўлидиган физиологик жараёнлар бузилади, натижада ўсимлик ривожланиши ва ўсиши секинлашиб, ҳосилдорлиги камаяди. Агар сув билан таъминлаш керагидан ортиқча бўлган тақдирда ҳам ўсимлик бош пояси ўсиб, саватчаларни тугиш жараёни бузилади, натижада ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатади.
Кунгабоқар ўсимлигидан юқори ҳосил олиш учун суғориш миқдори ва унинг бир текис суғорилиши яхши ахамиятга эгадир. Қўшимча фермерларда кунгабоқар ўсимлигини суғориш муддатлари унинг ҳолатига қараб ёки календаръ кунларига қараб белгиланади, натижада ўсимликдан олинадиган ҳосил сифатининг ёмонлашишига олиб келади.
Суғориш муддатларини белгилашда энг аниқ тўғри усул тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига қараб белгилашдир (ЧДНС).
Буғдойни ўриб олингандан кейин, кунгабоқар экишдан олдин дала кичик нормада 600-700 м3/га миқдорда суғорилиши лозим. Бу суғориш ерни шудгорлаш вақтида катта кесаклар чиқмаслиги ва намни сақлаш учун зарур.
Кунгабоқар асосий экин сифатида асосан март ойининг охири ёки апрел ойининг бошларида экилади ва тупроқнинг табиий намлиги ундириб олинади.
Кунгабоқар ўсимлигидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун суғориш тартиби (ЧДНС) чекланган дала нам сиғимига нисбатан 70-60 фоиз бўлиши лозим.
Кунгабоқарни механик таркиби енгил ва ўрта тупроқларда гектарига 700-800 м3 меъёрда суғорилади. Суғориш ишлари тупроқнинг механик таркибига ва сув сингдириш қобилиятига кўра 3-4 марта ўтказилади.

Download 45.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling