Кириш битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши


-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги


Download 395.5 Kb.
bet13/18
Sana17.01.2023
Hajmi395.5 Kb.
#1097270
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
meyoriy hujjat

6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги
32. Вазир:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз асосий функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
33. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:
Вазирликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз асосий функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
34. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
35. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:
ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ҳудудий бошқармаларнинг ушбу Низомнинг 25 ва 26-бандларида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз асосий функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Вазирлик раҳбарияти
36. Вазирликка Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир раҳбарлик қилади.
Вазир ўз мақомига кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.
37. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан биринчи ўринбосари бўлади.
Вазир бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
Вазирнинг биринчи ўринбосари моддий таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича Вазирга тенглаштирилади.
38. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий (бошқарма, бўлим, бўлинма ва хизматлар) бўлинмалари, шунингдек, ҳудудий таркибий бўлинмалар раҳбарлари тегишлича Вазир ўринбосарлари тақдимномаси бўйича Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
39. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тегишлича Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
40. Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
41. Ҳудудий бошқармаларнинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишилган ҳолда, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
42. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари буйруғига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
43. Ҳудудий бошқармалар таркибидаги бўлим ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари мутахассислари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли бошқармаларининг хулосаларига мувофиқ ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг буйруқлари билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
44. Ходимлар лавозимга қуйидаги қоидаларга риоя этган ҳолда тайинланади:
а) уларнинг маълумоти, мутахассислиги ёки лавозимга яқин мутахассислик, шунингдек, амалий иш тажрибасига мувофиқ;
б) ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида, шунингдек ходимнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганида у эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади ва қонунчиликка мувофиқ моддий қўллаб-қувватланади;
в) ўзаро қариндош бўлган ходимлар (ота-она, турмуш ўртоғи, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-сингиллари), агар унда иш жараёнида бирининг иккинчисига бўйсуниши ёки назорат остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бир бўлинмадаги лавозимларга тайинланиши мумкин эмас.
45. Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Вазир томонидан тасдиқланади.

Download 395.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling