Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 1.09 Mb.
bet13/16
Sana21.06.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1642089
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
III БОБ. МикропроцессорЛИ қурилмалар учун СИГНАТУРАларни ҲИСОБЛАШНИНГ аналитик усуллари ва ИМИТацион МОДЕЛИ
§3.1. Микропроцессорли қурилмалар учун сигнатурани ҳисоблашнинг аналитик усуллари
Сигнатурани ҳисоблаш усулини яратиш зарурлиги биринчидан – ишончлиликни баҳолаш, иккинчидан хатони излаш алгоритмини аниқловчи асосий ҳужжат ҳисобланган эталон сигнатуранинг луғатлари (жадваллари) ни ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга боғлиқ.
Ҳозирги кунда эталон сигнатурани ҳисоблашнинг турли назарий усуллари мавжуд. Бу усуллардан ўзининг самаралиги бўйича қўшилган полином ва ишончлиликни баҳолаш ишини моделлаштириш асосидаги сигнатурани ҳисоблаш усулини ажратиш мумкин [16, 48, 54, 55].
1-усул. Қўшилган полиномлар асосида эталон сигнатурани ҳисоблаш. САларнинг ишлаш тамойили сигнатурали таҳлил усулига асосланган, бу дегани узун иккилик кетма - кетликларни тўртталик, ўн олтиталик код-сигнатураларга ўзгартириш.
Агар силжитиш регистрини бир нечта бир - бирига киритилган силжитиш регистрларини тўплами сифатида тасаввур қилинса, ҳар бир регистр кириш кетма - кетликнинг ўзини ўзгартиришини бажаради.
Киритилган полиномлар асосида сигнатураларни ҳисоблаш шу тасаввур асосида бажарилади. Ҳар бир силжитиш регистрини тегишли даража полином ёрдамида таснифлаш мумкин. Унда кириш кетма - кетлигини ўзгартириш операцияси полиномларни бўлиш операцияси бўлади, натижавий сигнатура эса қуйидаги иборадан олиниши мумкин:
(3.1)
бу ерда gi(x)F(x) кириш кетма кетлиги полиномини i- разрядли Pi(x) силжитиш регистрининг полиномига бўлиш натижаси ri(x)F(x) ни Pi(x)га бўлиш қолдиғи.
3.1-расмдаги тескари алоқали 16 разрядли силжитиш регистри учун киритилган полиномлар асосида сигнатурани ҳисоблаш мисоли кўриб чиқилган.

3.1-расм. Тескари алоқали силжитиш регистри
Бундай силжитиш регистри учун қуйидаги «қўшилган» полиномлардан фойдаланиш мумкин:

  • P16(x) = x16+x9+x7+x4+1;

  • P12(x) = x12+x5+x3+1;

  • P9(x) = x9+x2+1;

  • P7(x) = x7+1.

Қуйидаги полином кўринишида кўрсатиш мумкин бўлган 10100110001100010110 кириш кетма - кетлиги учун сигнатурани ҳисоблаймиз:
F(x) = x19+x17+x14+x13+x9+x8+x4+x2+x (3.2)
F(x)ни P16(x)га бўламиз:



x19+x17+x14+x13+x9+x8+x4+x2+x

x16+x9+x7+x4+1

x19+x12+x10+x7+x3


Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling