- Тўғрилагичлар. Бир фазали тўғрилаш схемалари.
- Умумий кўринишда тўғрилагич 3 та асосий қисмлардан иборат бўлади.
- Ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартириш ночизиқли элемент вентиль ёрдамида амалга оширилади.
- Вентиль бир томонлама ўтказишга, яъни бир йўналишдаги токка катта ўтказувчанликка (кичик қаршиликка) ва бошқа йўналишдаги токка кичик ўтказувчанликка (катта қаршиликка) эга бўлади. Вентиль кичик қаршиликка эга бўлган йўналиш тўғри йўналиш дейилади. Вентиль катта қаршиликка эга бўлган йўналиш эса тескари йўналиш дейилади. Аноддан катодга йўналишдаги кучланиш тўғри, катоддан анодга йўналишдаги кучланиш эса тескари кучланиш дейилади.
- Вентилдан оқиб ўтадиган ток ва вентилнинг асосий электр хусусиятлари унинг вольт-ампер тафсифи (ВАХ) I=f(U) орқали характерланади. Вентиллар реал ва идеал вентилларга ажратилади.
- Идеал вентилда Rтўғ=0, мос равишда Uтўғ=0, Iтўғ ток эса ҳеч нарса билан чекланмайди, Rтес=, яъни Uтес кучланишнинг ҳар қандай қийматида Iтес =0 бўлади.
-
Бир фазали бир тактли тўғрилаш схемаси Трансформатор иккиламчи занжиридан нолинчи чиқиш чиқарилган икки тактли тўғрилаш схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |