Кириш эволюцион биология илмий – тадқИҚот усуллари, АҲамияти ва муаммолари


Download 85.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi85.2 Kb.
#1582154
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маъруза матни



КИРИШ 
ЭВОЛЮЦИОН БИОЛОГИЯ ИЛМИЙ – ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ,
АҲАМИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ 
Режа: 
1.Эволюцион биологиянинг мазмуни ва мақсади. 
2.Эволюцион биологиянинг илмий-тадқиқот усуллари. 
3.Эволюцион биологиянинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги. 
4.Эволюцион биологиянинг ахамияти хамда муаммолари.
Хозирда инсоният томонидан тўпланган билимлар шу қадар кенгки, 
хеч бир инсон уларни тўлиқ эгаллашга қодир эмаслар. Лекин хар биримиз бизни 
ўраб турган дунёни аниқ тасаввур қилиши биз бу дунёнинг қандай қонунлар 
асосида ривожланишини билишимиз зарур. Одамзот бу билимларсиз ўзини 
жамиятнинг фойдали аъзоси деб сеза олмайди, ўзини ўраган табиатни бахолай 
олмайди хамда кундалик хаётда тўғри жавоб қабул қила олмайди. 
Биология хаёт хақидаги фандир. У тирик организмларнинг келиб 
чиқиши, тузилиши, ривожланиши, ўзи яшаб турган атроф мухит билан хамда ўзаро 
муносабатларини ўрганади. 
Биология энг қадимги фанлардан бири, аммо ,, биология ,, атамаси 1797 
йилда немис олими Т. Руз ( 1771-1803) томонидан таклиф этилган. Бу атаманинг 
хамма томонидан эътироф этилиш 1802 йилда француз олими Ж. Б. Ламарк ( 1744-
1829 ), Л.К. Тревиранус ( 1779-1864 ) ишларида ишлатганларадан сўнг содир булди. 
Хозирги кунда биология қатор илмий фанларининг дифференциацияси 
ва интеграцияси натижасида шакилланган комплекс фандир.
Фан - бизни ўраб турган дунёни ўрганишнинг ва билишнинг 
усулларидан бири. Антик дунёда фанларнинг дифференциацияси бўлган эмас. 
Кейинчалик бу жараённинг содир бўлганлигини кўрамиз. Масалан: Ботаникадан 
микология (замбуруғлар хақидаги фан, бриология (мохлар хақидаги фан),
альгология (сув ўтларини ўрганувчи фан), палеоботаника (қадимги ўсимликлвр 
қолдиқларини ўрганувчи ва бошқа фанлар ажралиб чиқди. Биологиянинг нисбатан 
ёш фанларида хам дифференциацияни кузатишимиз мумкин. Масалан: Генетика  

Download 85.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling