Кириш эволюцион биология илмий – тадқИҚот усуллари, АҲамияти ва муаммолари
умумий ва молекуляр генетика, ўсимликлар генетикаси, хайвонлар
Download 85.2 Kb. Pdf ko'rish
|
1 маъруза матни
умумий ва молекуляр генетика, ўсимликлар генетикаси, хайвонлар,
микроорганизмлар, одам, популяцион генетика ва бошқа тармоқларга бўлинади. Шу билан бир қаторда фанларнинг бир-бирига яқинлашишини – интеграцияси хам содир бўлмоқда. Масалан: биофизика, биокимё, радиобиология, космик биология кабилар. Хозирги вақтда Ер юзида 350.000 дан ортиқ ўсимлик турлари, 100000 га яқин замбуруғ турлари, 2,5 млн. дан ортиқ хайвон турлари хамда катта сондаги прокариотлардан ташкил топган. Олимлар тинимсиз янги турларни топиш ва уларни тасвирлаш билан машғулдирлар. Тирик организмларнинг умумий хоссаларини аниқлаш, улар хилма-хиллигининг сабабларини тушунтириш, тузилишлари билан атроф мухит шароитлари билан ўзаро алоқаларини ўрганиш биологиянинг вазифаси хисобланади. Бу фанда мухим ўринни органик оламнинг келиб чиқиши ва Ерда хаётнинг ривожланиши қонуниятлари хақидаги фан Эволюцион биология эгаллайди. Бу қонунларни билишлик илмий дунёқарашнинг асосини хамда амалий масалаларни ечишнинг пойдевори хисобланади. ,, Эволюция ,, термини остида бошланғич холатнинг макон ва замонда қандайдир бир янгилик пайдо бўлишига олиб келувчи аста – секинлик билан бўладиган ўзгариши тушунилади. Биологик эволюця бошқа эволюциялардан тубдан фарқ қилади. Унинг асосида ажойиб жараён – макромолекула ва тирик организмларнинг ўзини – ўзи янгилаш ходисаси ётади. Биологик эволюция содир бўладиган жараёнлар ва натижалари бўйича турли – туман. Биологик эволюция – қайтарилмас жараён, популяциялар генетик таркибининг ўзгариши, адаптация ( мосланишлар)нинг шакиланиши, турларнинг пайдо бўлиши ва ўлиши, биогеоценоз ва биосферанинг бутун холида қайта хосил бўлиши билан амалга ошадиган, маълум даражада тирик табиатнинг йўналтирилган тарихий тараққиётидир. Хусусий фанларнинг далилларига асосланган холда Ч. Д арвин асос солган тирикликнинг умумий қонуниятлари ва тарихий тараққиётини харакатлантирувчи кучларни эвалюцион таълимот ўрганади. Хозирги замон Эволюцион биологияиниг асосини Ч. Дарвиннинг Эволюциянинг бош харакатлантирувчи ва йўналтирувчи кучи бўлган табиий танланишнинг етакчи роли хақидаги тасвирлар ётар экан, Эволюцион биология хақли равишда дарвинизм деб аталишига хақлидир. Эволюцион биологияни хар хил фанлардан йиғиб олган далиллардан иборат деб тушуниш хато бўлур эди. Эволюцион биология эволюциянинг умумий қонуниятларини билиш заруратидан келиб чиққан холда масалаларни мустақил равишда ечади. Эволюцион биологиянинг асосий мақсади- органик дунёнинг тарихий тараққиёт қонуниятларини аниқлаш ва улар асосида бу жараёнларни бошқаришдан иборатдир. Эволюция қонуниятларини шунчаки билиш эмас, балки уларни ўсиб бораётган инсоният талабларини қондириш йўлида алохида олинган тирик организмлар ва табиатни қайта тузишдаги муаммоларни бошқаришда мухим ахамият касб этади. Эволюцион ёндашиш биологиянинг барча тармоқлари учун мухим. Биологияда хар қандай фактни табиий – илмий равишда эволюцион нуқтаи назарда ёндашмасдан туриб тушунтириш мумкин эмас. Тирик табиат турли хил тузилиш даражадаги ва бир -бирига бўйсинадиган биологик системаларнинг ( система – юнонча бўлиб ўзаро боғланган қисимлардан ташкил топган яхлит деган маънони беради) йигиндисидан иборат. Олимлар ҳаётнинг бир қанча тузилиш даражаларини фарқлайдилар: молекуляр, хужайра, тўқима, орган, организм, популяци он тур, биогеоценотик, биосфера. Эволюция механизмлари хаётнинг молекула даражасидан тортиб, то биосфера даражасигача қамраб олади. Аммо асосий эволюцион ходисалар молекула, хужайра, организм, популяция-тур ва биогеоценотик даражаларда кузатилади. Масалан бирор бир ўсимликда хаётнинг тузилиши даражалари қуйидаги тартибда ўрганилади: Ўсимлик (организм ) – барг (орган) – ассимиляцион – хужайра – хужайра тўқимаси органоид ( митохондрия ) – ультраструктура – молекуляр структура – структуравий оқсил. 1. Молекуляр даража – тириклик тузилишининг энг чуқур даражаси бўлиб, органик моддалар – оқсил, нуклеин кисллоталар, углеводлар, ёғлар молекулаларидан ташкил топади. Айнан шу тузилиш даражада организм хаёт фаолиятининг энг мухим жараёнлари бошланади: моддалар алмашинуви ва энергия алмашинуви, ирсий ахборотни узатиш ва бошқалар содир бўлади. 2. Хужайра – структуравий ва функционал бирлик, шунингдек барча турли организмларнинг кўпайиши ва ривожланиш бирлиги. Хаётнинг нохужайравий формаси йўқ, вирусларнинг мавжудлиги бу қоидани тасдиқлайди, чунки улар тирик системаларга хос хусусиятларни хужайра ичидагина намаён этадилар. 3. Тўқима – тузилиши ўхшаш хужайралар ва хужайралараро моддалари. Умумий функцияни бажаришга бирлаштирилган хужайралар тузилиши ва хужайралараро моддалари ( ўхшаш бўлган) хужайраларнинг йиғиндиси. 4. Орган – аксарият хайвонларда орган – бир қанча типдаги тўқималарнинг структуравий функционал бирлашмаси. Масалан инсон териси орган сифатида эпителия ва бириктирувчи тўқималарни ўз ичига олади, улар биргаликда бир қатор функцияларни бажарадилар. Улар орасида энг мухими – химоя. 5. Организм. Мустақил яшашга қобилиятли бўлган бир бутун яхлит бир хужайрали ёки кўпхужайрали тирик система. Кўпхужайрали организм – хар хил функцияларни бажаришга ихтисослашган тўқима ва органлар йиғиндисидан хосил бўлган. 6. Популяцион – тур – организмдан юкори тартибли популяциялар тизимини хосил килидиган яшаш жойи бир булган бир турга мансуб организмлар йиғиндиси. 7. Биогеоценоз – тузилиш даражаси турлича мураккабликда бўлган ва хар хил турларга мансуб организмлар йиғиндиси. Биогеценознинг асосий функцияси – энергияни аккумиляция қилиш ва қайта тақсимлаш. Биосфера тириклик тузилишининг энг юқори даражаси. Унда тирик ва нотирик ажратилади. Барча тирик организмларнинг йиғиндиси. Бу даражада моддалар ва энергия айланиши содир бўлади. Эволюцияни исботлаш эволюцион жараёнларни ўрганиш методлари билан боғланиб кетади. Барча тирик организмлар тузилишининг асосида оқсил типидаги мураккаб юқори молекулали моддалар ётади. Барча тирик формаларда ДНК ирсий ахборатни сақловчи субстрат бўлиб оқсиллар билан жуда яқин алоқада бўлиб нуклеопротеидларни ҳосил қилади. ( бактериялар бундан мустасно ). Хайвон ва ўсимликлар кимёвий таркибининг бир бутунлиги хлорофил ( ўсимликларда ), гемоглобин (умуртқалиларда ) ва гемоцианин (умуртқасизларда) тузилишларининг принципиал ўхшашлиги билан исботланади. Барча тирик организмларда асосий биокимёвий жараёонлар: оксидланиши, гликолиз, ёғ кислаталарнинг парчаланиши, специфик моддаларнинг хужайра мембранаси орқали ўтиши кабилар ўхшашдир. Умумий кимёвий таркиб ва моддалар алмашинувининг хусусиятлари Ерда хаётнинг биокимёвий жихатдан универсаллиги хақидаги хулосага олиб келади ва у хаёт келиб чиқишининг бир бутунлигини исботловчи далиллардан биридир. Хар бир биогеографик областлардаги ўзига хос хайвонот ва ўсимликлар дунёси Ер шари табиий -географик кобиғининг шаклланиши билан тушунтирилди. Хозирда мавжуд турларни шажара дарахтининг охирги шохлари деб фараз қиладиган бўлсак, у холда асосий тана ва пастки шохлар ўтмишда йўқ бўлиб кетганлар. Бунда яқин қариндош турлар бита авлодга(туркумга), яқин қариндош авлодлар оилаларга ,оилалар гуруҳи - туркумларга(хайвонларда) ва тартиб( ўсимликларда) бирлашади. Табиатда бу таксонлар ( авлод– оила– туркум) ўртасида узилишлар мавжуд. Бу оралиқ формаларнинг йўқлиги билан изохланади. Палеонтологик тадқиқотлар бу узилишларни имкон даражасида тўлдириб бормоқдалар. Генетика ва селекция эволюцион жараёнларнинг боришини исбот этадилар. Сунъий танлаш орқасида чиқарилган хонаки ит зотларининг хилма –хил формалари умумий ёввойи аждодлардан келиб чиққани билан характерланадилар. Эволюцон таълимот учун популяцияларда қайтарилмас жараён хисобланувчи хар хил олимлар частаталарнинг ўзгариши билан боғлиқ п опуляцион генетика тараққиёти мухим ахамият касб этади. Олинган далиллар эволюцион жараённинг мавжудлигини исботлаб қолмасдан, балки бу жараённинг қонуниятларини, унинг тирик материя тузулишининг хар хил даражаларида қай тариқа содир бўлишини аниқлаш имконини беради. Эволюцион жараённи ўрганишнинг асосий методлари. Эволюцион ғояларнинг фанларга кириб боришига асосланган холда энг асосий методлар устида тўхтаб ўтамиз: улар – палеонтологик, биогеографик, морфалогик, эмбриологик, систематик, сўнг генетик, биокимё, молекуляр биология. Download 85.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling