Кириш эволюцион биология илмий – тадқИҚот усуллари, АҲамияти ва муаммолари


Эволюцион таълимотнинг ўрганадиган муаммолари


Download 85.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi85.2 Kb.
#1582154
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маъруза матни

Эволюцион таълимотнинг ўрганадиган муаммолари. Тирик табиат тарихий 
ривожланишининг умумий қонунлари Эволюцион биологиянинг текшириш мавзуси 
ҳисобланади. Ҳаёт материя ҳаракатининг сифат жиҳатдан фарқ қиладиган алоҳида 
шаклидир. Шунга кўра, унинг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганиш Эволюцион 
биологиянинг биринчи муаммоси ҳисобланади. 
Эволюция Ердаги барча тирикликнинг тарихий даврда тў хтовсиз равишда 
ўзгариши натижасидир. У доимий мавжуд шарт-шароит заминида амалга ошади. 
Эволюция жараёнининг шарт-шароитини ўрганиш Эволюцион биологиянинг иккинчи 
муаммосидир. 
Тирик табиатнинг тарихий ривожланиши уни ҳаракатлантирувчи кучлари 
аниқлангандагина ижобий ҳал этилади. Дарвин эволюцияни ҳаракатлантирувчи кучлар 
ўзгарувчанлик, ирсият, табиий танланиш эканлигини, шулар туфайли организмлар 
муҳитга мосланиши, такомиллашишини, янги турлар пайдо бўлишини таъкидлайди. 
Бинобарин, эволюцияни ҳаракатлантирувчи кучларини атрофлича ўрганиш Эволюцион 
биологиянинг учинчи муаммоси ҳисобланади. 
К. М. Завадский уқтиришича, ҳаётнинг организм, популя ция — тур, 
биоценотик, формацион, биосфера даражалари мавжуд. Бироқ эволюция жараёни, шарт-
шароитнинг тўлиқ амалга ошиши, унинг натижаси намоён бўлиши кўпроқ популяция тур 
даражасида рўй беради. Шунга кўра, турларни ва тур пайдо бўлишини ўрганиш Эволюцион 
биологиянинг тўртинчи муаммосидир. 
Илмий нуқтаи назаридан қараганда, ривожланиш оддийдан мураккабга, тубан 
такомиллашгандан юқори даражада такомиллашган шаклга ўтишдан иборат. Бун дай 
прогрессив ривожланиш тирик табиат эволюциясининг асосий йўналишини ташкил этади. 
Тирик табиатдаги прогрессив кўриниш қонуниятлари тўғрисидаги масала Эволюцион 
биологиянинг бешинчи муаммоси ҳисобланади. 
Органик олам эволюциясининг маълум босқичидаги шарт-шароит одам пайдо 
бўлишида замин бўлиб хизмат қилди. Одам эволюциясининг факторлари ва 
механизмларининг ўзига хос томонларини ўрганиш Эволюцион биологиянинг олтинчи 
муаммосидир. 
Органик олам эволюциясининг умумий қонуниятларини ўрганишдан асосий 
мақсад ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлардан хўжалик мақсадларида кенг 
фойдаланишдан иборат. Табиий шароитда инсон манфаатларига мос формалар жуда 
секинлик билан вужудга келади. Шунга кўра, органик оламнинг ривожланишини 
бошқариш, инсон манфаатларига мос бўлган нав, зот, штаммларни чиқариш ва улардан 


фойдаланиш, яъни эволюция жараёнини бошқариш Эволюцион биологиянинг еттинчи 
муаммоси ҳисобланади. 

Download 85.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling