Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари


- муомала ва амалга ошириш; - эксплуатация ва истеъмол


Download 0.57 Mb.
bet5/8
Sana21.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1285438
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Инновация 1 мавзу 2022 ТДИУ

- муомала ва амалга ошириш;

- эксплуатация ва истеъмол.

Аҳоли жон бошига ЯИМ 1741 долларга етди. 2018 йилга нисбатан ўсиш – 13,6 фоиз.

2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди, прогноз эса 5,4 фоиз даражасида бўлган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хабар қилмоқда.

ЯИМ ўсиш суръати ушбу кўрсаткичнинг 2018 йилдаги даражасидан юқори бўлди (5,1 фоиз).

ЯИМ ўсиши асосан саноат (6,4 фоиз - прогноз 5,2 фоиз), қурилиш (11,8 фоиз - прогноз 8,4 фоиз) ва хизматларнинг (6,1 фоиз - прогноз 6,3 фоиз) ўсиши ҳисобига таъминланди.

2017 йилда миллий валюта икки баравар қадрсизланганига қарамай, 2019 йилда ЯИМ доллар қийматида деярли девальвация давридан олдинги кўрсаткичга етди.

Маълумот учун: доллар қийматида 2017 йил ЯИМ 59,1 миллиард долларни, 2019 йилда 58,3 миллиард долларни ёки 99 фоизни ташкил этди.

ЯИМ умумий ўсишида хизматлар соҳасининг улуши 1,9 фоиз, саноат - 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 0,9 фоиз, қурилиш - 0,6 фоиз, соф солиқлар - 0,6 фоизга тўғри келди.

Иқтисодий ўсишга асосан ички омиллар, хусусан, ялпи ички талабнинг ортиши таъсир кўрсатмоқда.

2019 йилда ялпи ички талабнинг ортишини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкинлиги айтилади:

а) Иқтисодиётга капитал қўйилмалар ҳажми 28,6 фоизга ўсди, жумладан:

- марказлашган давлат инвестициялари 52,3 трлн. сўмни ташкил этиб (Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ҳукумат ва унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар) 2018 йилга нисбатан 23 фоизга ўсди;

- тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими сезиларли ўсиб, 2,0-2,5 млрд. АҚШ долларига етди;

б) Экспанцион фискал сиёсат олиб борилмоқда ва натижада консолидациялашган бюджет дефицити (давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари билан биргаликда) ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,3 фоизни (2018 йилда 0,5 фоиз профицит) ташкил этди;

в) Уй-хўжаликлари реал даромадларининг ўсиши 2019 йилда 8 фоиз ва бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:


Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling