«Коррупцияни тийиб туриш» субиндикатори бўйича Economist Intelligence Unit ва Freedom House ташкилотлари томонидан Ўзбекистонга «0» балл қўйилган. Бунга асосий сабаблар: мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари жазосиз қолаётганлиги; суд тизимида қонунийлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви. 2020 йилда амалга оширилиш зарур режаларни, хусусан, республика акс эттирилмаган устувор халқаро индексларга кириш ишларини жадаллаштириш, «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталини яратиш, халқаро рейтинг ва индексларга таъсир этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва чора-тадбирлар режаларини экспертизадан ўтказиш, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни кучайтириш, 2030 йилгача самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари бўйича таклифлар тайёрлаш, 2020 йил давомида оммавий ахборот воситалари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари учун халқаро рейтинг ва индексларнинг моҳиятини ёритиб берувчи семинар-тренинглар ташкил этишни амалга оширишга келишилди.
Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |