Кириш. Геокимё фани тарихи. Фаннинг максад ва вазифалари
Download 32.28 Kb.
|
Презентация геохимия асослари 1 маъруза 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гидрогеокимёвий ореоллар
- Биогеокимёвий ореоллар
- Атмогеокимёвий (газли) тарқалиш ореоллари
Гидрогеокимёвий ореоллар фойдали қазилма бойликлар билан боғланган бўлиб, кидирилаётган кимёвий элементларнинг эритмасини хосил килади ва руда танасига яқинлашган сари сувда шу фойдали казилманинг концентрацияси ортиб боради. Доимий ва вақтинчалик гидрогеохимик ореоллар мавжуд бўлиб, биринчиси доимий режимдаги чуқур сув горизонтларида хос бўлса, вақтинча ореоллар мавсумий ва грунт сувларига хосдир, хамда ёғингарчиликнииг куп ёки озлигига боғликдир.
Биогеокимёвий ореоллар казилма бойлик устида ўсадиган ўсимликларнинг кулида бўлади. Ўсимликлар томирлари орқали минерал эритмаларини сингдириб олади. Баъзи ўсимликлар қазилма бойликларининг маьлум турлари устида яхши ривожланган бўлади. Масалан галмей фиалкаси хамда гальмей яруткаси факатгина рух (Zn) маъдани устида ўсади. Василистник (Thalictrum) эса, литий (Li) элементини узида туплайдиган ўсимлик экан.
Атмогеокимёвий (газли) тарқалиш ореоллари она жинсларда, бўшоқ тоғ жинсларида, тупрокда, хавода учраб, улар баьзи элементларгагина хос бўлади. Радон, торий ва гелий элементларининг газ ореолларида радиоактив казилма бойликлар устида, сурма ва симоб хамда полиметалл конлари устида симоб "буғи" тарқалган булади. Учувчи углеводородлар (CH) эса кўмир, нефт, газ ва ёнувчи сланец конлари устида таркалиб, шу конларни кидиришда асосий белгилардан бири хисобланади.
Download 32.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling