Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати
Download 1.58 Mb.
|
маъруза №3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лессшунослик.
- Лесс (Loss)
Қазилма конлар жойлашган ва қазиб олиш ҳудуди баъзан ўзининг инженер-геологик шароитининг ниҳоятда мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу ҳудудларда аксарият туб-қоя тоғ жинслари тарқалган бўлиб, баъзан сердарз, тектоник узилма ва ёриқларга бой, айрим-айрим қисмларга (блокларга) бўлиб ташланган, нураш жараёнига учраган, бурмаланган бўлади. Бу эса қулаш, сурилиш, ювилиш каби жараёнларнинг вужудга келишини тезлаштиради ва кон майдонида қурилиши лозим бўлган иншоатлар (иморатлар, йўл, трассалар, шахта, штолни ва б.қ.) учун жой танлаш ишларини қийинлаштиради. Шунинг учун бундай ҳолатларда махсус йирик масштабдаги инженер-геологик текшириш ишлари олиб борилади. Олинган натижалар ҳар тамонлама таҳлил этилади ва у ёки бу қурилиш иншоатлари учун аниқ жой танланиб, буюртмачиларга топширилади. Бунда яна асосий эътибор қурилиш майдонининг ер сатҳ тузилишига, ёғадиган ёғининг йил мобайнидаги миқдорига, турига, улар билан боғлиқ бўлган қор кўчкиси, сув тошқини, ювилиш жараёнларининг вужудга келиш эҳтимоли, ер ости сувларининг ҳаракат йўналишининг қай даражада ўзгариши мумкинлиги ҳам ҳар тамонлама баҳоланади.Лессшунослик. Инженерлик геологияси фанининг бу тармоғи лесс жинсларининг пайдо бўлиши, тарқалиш, ўзгариш қонуниятларини, табиий ҳолатини, таркибини, физик ва механик хосса ва ҳусусиятларини, одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолиятлари оқибатида ўзгариш даражаларини ҳамда уларнинг қатламларида вужудга келган ва келадиган табиий ва техноген жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганади, таҳлил этади ва башорат қилади.Республикамизнинг 70% ортиқ майдони лесс ва лессимон жинслари билан банд бўлиб, халқ хўжалигининг ҳамма иморат ва иншоатларининг 90-95 % дан ортиқ қисми ана шу жинслар устига жойлашган. Шунинг учун лесс жинсларининг ҳар тамонлама ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.Лесс (Loss) - сўзи халқаро термен былиб, уни биринчи маротаба 1823 йили геологияга оид немис адабиётларида К.Г.Леонард томонидан қўлланган. Лесс бўшоқлиги, серғоваклиги, сув таъсирида ўз оғирлиги ва қўшимча босим остида жуда тез чўкувчанлиги, ўзига хос таркиби билан тоғ жинсларидан тубдан фарқ қилади. Уни немислар («Less», французлар «Loss», болгарлар «Locrt», руслар «Лесс», ызбеклар «Соғ тупроқ (лесс)») номи билан аташади. Агар лесс жинси ўз бўшоқлигини, ғоваклиги ва чўкувчанлик ҳусусиятларини йўқотган бўлса, «Лессимон» жинси деб аталади.Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling