Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


 Давлат бюджети харажатларининг самарадорлик индикаторларини белгилаш ........ 109


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

4.1. Давлат бюджети харажатларининг самарадорлик индикаторларини белгилаш ........ 109 
4.2. Бюджет очиқлигини таъминлаш ҳамда бюджетни шакллантиришда фуқаролар 
иштирокини янада ошириш ........................................................................................................ 112 
4.3. Харажатларни барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлаштириш ................ 114 
4.3.1. “Яшил” иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар ............................................ 114 
4.4. Давлат секторида ички назорат ва ички аудитни такомиллаштириш .......................... 120 
 
 
 



КИРИШ
 
Мамлакатни келгуси даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 
асосий йўналишларини назарда тутувчи ҳужжат ҳисобланадиган Бюджетнома 
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия 
вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди. 
Бюджетнома ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг, 
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети даромадлари
ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни 
молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ-бюджет 
сиёсатининг асосий йўналишларини, макро-фискал таваккалчиликлар ва давлат 
қарзи таҳлилини ўз ичига олган. 
Шунингдек, Бюджетномада иқтисодиётни ривожлантириш ва давлат 
молиясини бошқаришни такомиллаштириш бўйича амалга оширилиши 
режалаштирилаётган 
ислоҳотлар, 
жумладан, 
бюджет 
харажатлари 
натижадорлигини ва самарадорлигини ошириш, бюджет очиқлигини 
таъминлаш, харажатларни барқарор ривожлантириш мақсадлари билан 
уйғунлаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва бюджетлаштиришга ўтишга қаратилган 
ислоҳотлар ҳамда давлат секторида ички назорат ва ички аудитни 
такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар ёритилган. 
Бюджетноманинг макроиқтисодий кўрсаткичлар бўлимида жаҳон
ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги макроиқтисодий тенденциялар, ташқи ва ички 
иқтисодий вазият туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган макроиқтисодий 
таваккалчиликлар ва бошқа иқтисодий шоклар таҳлили ҳамда шундан келиб 
чиққан ҳолда Ўзбекистонни ўрта муддатда иқтисодий ривожлантириш 
сценарийлари, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йил учун кутилаётган 
ижроси ва 2024 – 2026 йиллар учун прогнозлари таҳлил қилинган.
Шу билан бирга, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё 
тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон 
иқтисодиётидаги ўзгаришлар бўйича ҳисоботларида келтирилган тавсиялари
шунингдек, 
макроиқтисодий 
кўрсаткичларнинг 
миллий 
прогнозлари 
ўрганилган.
Жумладан, давом этаётган глобал сиёсий ва иқтисодий вазиятлар фонида 
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2023-2024 йилларда 5,6-5,8 фоизни 
ташкил этиб, 2025 – 2026 йилларда мос равишда 6,2–6,4 фоизгача етиши прогноз 
қилинган.
Халқаро валюта жамғармасининг прогнозларига кўра, дунё бўйлаб 
марказий банклар томонидан инфляция ошишига қарши чораларнинг кўрилиши 
натижасида глобал инфляция даражаси 2022 йилги ўртача 8,7 фоиздан 
2023 йилда 6,9 фоизгача ва 2024 йилда 5,8 фоизгача тушиши, бироқ пандемиядан 
олдинги даврдан (2017 – 2019 йиллардаги 3,5 фоиз) юқори даражада бўлиши 
кутилмоқда. Глобал инфляция даражасининг тушишига асосий омил сифатида 



жаҳон бозоридаги озиқ-овқат ва бошқа турдаги асосий товарларнинг нархларида 
пасайиш кузатилаётгани билан изоҳланган.
Юқоридагилар натижасида Ўзбекистонда инфляция даражаси 2022 йилдаги 
12,3 фоиздан 2023 йилда 9,0 фоиз атрофигача тушиши кутилмоқда. 
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат 
мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт 
жамғармасининг 2023 йилги кутилаётган ижросининг, шу жумладан Давлат 
бюджети даромадларининг даромад турлари бўйича, харажатларининг соҳалар 
ва иқтисодий таснифи бўйича ижроси таҳлили, кейинги йилларда солиқ-бюджет 
сиёсатида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Ташқи иқтисодий ва сиёсий вазиятнинг мамлакатимиз иқтисодиётига 
таъсири ва уни юмшатиш мақсадида бизнесга берилаётган имтиёз
ва преференцияларга қарамасдан, Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари 
ҳисобланадиган олтин, мис ва табиий газ нархларининг дунё бозорида барқарор 
қолишига ва кейинги йилларда солиқ маъмурчилиги кучайтирилиши натижасида 
бюджет даромадлари 2023 йилда кутилаётган ижроси тасдиқланган прогнозга 
нисбатан 993,0 млрд сўмга кўп бажарилиши кутилмоқда. 
Глобал иқтисодий ноаниқликлар оқибатида Ўзбекистоннинг ташқи савдо 
операцияларидаги узилишлар, асосий истеъмол товарларининг нархлари ошиши 
билан мамлакат ичида юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни 
бартараф этиш ҳамда аҳолининг тўлов қобилияти барқарорлигини таъминлаш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бир қатор фармон 
ва қарорлар қабул қилинди. 
Шулардан келиб чиқиб, 2023 йилги консолидациялашган бюджет 
кўрсаткичлари, жумладан, Давлат бюджети харажатлари қайта кўриб чиқилиб, 
харажатлар йил охиригача 9,5 фоизга ошиши, консолидациялашган бюджет 
тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,5 фоиз атрофида бўлиши 
кутилмоқда.
Кейинги бўлим 2024 – 2026 йилларга мўлжалланган фискал сиёсатнинг 
асосий 
йўналишлари, 
консолидациялашган 
бюджет 
даромадлари
ва харажатларининг ўрта муддатли давр учун прогнозлари, 2024 – 2025 йиллар 
учун бюджет мўлжалларининг асосий фарқи ва уларнинг келиб чиқиш 
сабаблари, давлат дастурларини молиялаштириш учун ажратиладиган 
харажатлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари 
даромадлари ва харажатлари таҳлили, давлат қарзи таҳлили, макро-фискал 
таваккалчиликлар таҳлили, Давлат бюджети харажатларининг ялпи ички 
маҳсулотдаги улуши таҳлили ва бошқаларни ўз ичига олган. 
2024 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари прогнози 
375,0 трлн сўм, 
харажатлари прогнози 427,5 трлн сўм миқдорида, 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling