Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


-расм. 2023 йилги Давлат бюджети харажатларининг таркиби


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

8-расм. 2023 йилги Давлат бюджети харажатларининг таркиби, трлн сўм 
 
2.2.1. Давлат бюджети харажатларининг 2023 йилги кутилаётган 
ижроси, соҳалар кесимида. 
2023 йилда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш 
харажатларининг кутилаётган ижроси 133,1 трлн сўм бўлиб, тасдиқланган 
параметрларга нисбатан ўсиш 4,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
 
9-расм. Ижтимоий харажатлар таркиби 
 
 


33 
Таълим 
2023 йилда Давлат бюджетининг таълим соҳаси учун жами харажатлари 
60,6 трлн сўм миқдорида ёки Давлат бюджети жами харажатларининг 
21,5 фоизини ҳамда тасдиқланган параметрларга нисбатан ўсиш 6,2 фоизни 
ташкил этиши кутилмоқда. Шу жумладан, Давлат бюджетидан умумтаълим 
мактабларини сақлаш учун 2023 йил охиригача 38,3 трлн сўм (+2,3 трлн сўм), 
мактабгача таълим 11,9 трлн сўм (+1,1 трлн сўм), олий ва ўрта-махсус таълимга 
10,5 трлн сўм (+0,1 трлн сўм) ажратилиши кутилмоқда. 
2023 йил охиригача таълим соҳаси бўйича давлат дастурлари 
ва тадбирларга 7 513,0 млрд сўм маблағ йўналтирилиши кутилаётган бўлиб, 
тасдиқланган бюджетда назарда тутилган маблағлардан 1 011 млрд сўмга кўп. 
Жумладан, йил охиригача: 
нодавлат мактабгача таълим муассасаларига Давлат бюджетидан 
субсидияларга 2 769 млрд сўм (+510 млрд сўм); 
умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш билан боғлиқ 
харажатлар учун 1 376 млрд сўм (+456 млрд сўм); 
умумий таълим мактаблари учун янги компьютер синфларини харид қилиш 
харажатлари 220 млрд сўм (+120 млрд сўм) маблағ йўналтириш кутилмоқда. 
Фан 
Фанни янада ривожлантириш учун 2023 йилда 1,7 трлн сўм, Давлат 
бюджети жами харажатларининг 0,6 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда.
Жумладан:
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш 
жамғармасига 670,0 млрд сўм; 
докторантурага ажратилаётган квоталар сонини ошириш харажатларига 
691 млрд сўм маблағлар ажратилиши кутилмоқда. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling