51
Билвосита солиқлар
Билвосита солиқлар бўйича тушумлар 111,6 трлн сўм ёки 2023 йилги
кутилаётган ижрога нисбатан 25,7 трлн сўмга (129,9 фоиз) кўп бўлиши прогноз
қилинмоқда.
2024 йилда
билвосита солиқлар Давлат бюджети
даромадларнинг асосий
қисмини ташкил қилиб, умумий даромадлар прогнозининг
41,3 фоизини ташкил
этади.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар 74,0 трлн сўм ёки 2023 йилги
кутилаётган ижрога нисбатан 14,1 трлн сўмга (123,5 фоиз) кўп бўлиши прогноз
қилинмоқда.
Шу
билан бирга, солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғининг
24,7 трлн сўмини (жами қўшилган қиймат солиғи бўйича йиғиладиган
маблағларнинг
25,0 фоизи) қайтариб бериш прогноз қилинган.
Акциз солиғи бўйича тушумлар 22,7 трлн сўм ёки 2023 йилги кутилаётган
ижрога нисбатан 6,3 трлн сўмга (138,7 фоиз) кўп бўлиши прогноз қилинмоқда.
Божхона божлари бўйича тушумлар 14,8 трлн сўм ёки 2023 йилги
кутилаётган ижрога нисбатан 5,3 трлн сўмга (154,8 фоиз) кўп бўлиши прогноз
қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: