Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


кўриб чиқиш ва ставкалардаги ўзгаришлар


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

кўриб чиқиш ва ставкалардаги ўзгаришлар. 
Давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички 
маҳсулотдаги улушини сақлаб қолиш мақсадида мутлақ қийматда ўрнатилган 
айрим солиқ турларини индексация қилиш таклиф этилмоқда: 
а) 2024 йил 1 февралдан якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий 
белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларини 10 фоизга индексация қилиш; 
б) мулкни ижарага берувчилар учун: 
1) 2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар учун белгиланган 
ойлик минимал ижара ставкаларини қуйидаги миқдорларда белгилаш: 
- турар жойлар учун Тошкент шаҳрида бир кв метр учун 25 минг сўм, вилоят 
марказларида 12,0 минг сўм ва бошқа ҳудудларда 5,0 минг сўм; 
- нотурар жойлар учун Тошкент шаҳрида бир кв метр учун 40,0 минг сўм, 
вилоят марказларида 23,5 минг сўм ва бошқа ҳудудларда 10 минг сўм; 
- енгил автомобиллар (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда 
ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган 
автотранспорт воситаси) учун 780,0 минг сўм, микроавтобуслар, автобуслар ва 
юк автомобиллари учун 1 550,0 минг сўм миқдорида ойлик минимал ижара 
миқдорларини белгилаш. 
2) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар учун кўчмас мулкдан 
текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги 
шартномалардан ташқари) ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкдан текин 


47 
фойдаланиш шартномаларига ижара ҳақининг энг кам ставкаларини жорий 
этиш; 
3) туман ва шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашларига ҳудудларда кўчмас 
мулк ижара бозорида шаклланган ҳақиқий ижара нархларидан келиб чиқиб, 
маҳаллалар кесимида 3 бараваргача оширувчи коэффициент қўллаш ваколатини 
бериш; 
4) жисмоний шахслар томонидан берилган мол-мулк ижарасидан даромад 
солиғининг 10 фоизини маҳалла бюджетига йўналтириш таклиф этилмоқда. 
в) 2024 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий 
белгиланган суммадаги солиқ ставкасини солиқ тўловчининг товар айланмаси 
500 млн сўмгача бўлганда йилига 25 млн сўм (амалда 20 млн сўм), 500 млн 
сўмдан юқори бўлганда эса 34 млн сўм (амалда 30 млн сўм) миқдорида 
белгилаш; 
г) 2024 йил 1 январдан бошлаб:
юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда бино ва 
иншоотлар бўйича солиқ базасини (линияли объектлар ва тугалланмаган 
қурилиш объектлари бундан мустасно) белгилашда 1 кв. метр учун мутлақ 
қийматда белгиланган минимал қиймат оширилиб, Тошкент шаҳрида – уч 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling