Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда
Виночиликни ривожлантириш жамғармаси
Download 2.12 Mb. Pdf ko'rish
|
Бюджетнома 2024-2026 compressed
- Bu sahifa navigatsiya:
- 138,5 млрд сўм
- 947,0 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган. Жамғарма харажатлари 1 008,0 млрд сўм
- 37,3 млрд сўм
- 50,0 млрд сўм
7. Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг келгуси йил учун
тушумлари 65,5 млрд сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Жамғарманинг харажатлари эса, йил бошига қолдиқ ҳисобига 138,5 млрд сўмни ташкил этиши, шундан 100 млрд сўм техник навли узум плантацияларини яратиш ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қарз бериш ҳамда тижорат банкларида очиладиган кредит линиялари бўйича ресурслар жойлаштиришга ҳамда 30,0 млрд сўм субсидиялар тақдим этиш ҳамда 8,5 млрд сўм бошқа харажатларга йўналтириш кўзда тутилган. 8. Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб- қувватлаш давлат жамғармасининг 2024 йилги даромадлари 96,9 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга жамғармага Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш мақсадида компенсациялар ва кафилликлар беришга 947,0 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган. Жамғарма харажатлари 1 008,0 млрд сўмни ташкил этиб, шундан тижорат банкларига қарз олувчиларнинг кредитлари бўйича тақдим этилган кафолатлар билан боғлиқ тўловларни тўлашга 29,5 млрд сўм, тижорат банкларининг 95 кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсациялар беришга 940,3 млрд сўм ва жамғармани сақлаш харажатларига 28,7 млрд сўм йўналтириш режалаштирилган. 9. 2024 йилда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг тушумлари тижорат банкларига имтиёзли кредит ажратиш учун берилган ресурслардан ҳисобланган фоизлар эвазига 37,3 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Жамғарма даромадлари асосан тижорат банкларига имтиёзли асосда кредитлар ажратиш учун берилган ресурсларнинг қайтиши ва ҳисобланган фоиздан келиб тушадиган 32,3 млрд сўм даромадлар ҳисобига шаклланади. Шунингдек, жамғармага Давлат бюджетидан 50,0 млрд сўм миқдоридаги трансферт ажратилиши кўзда тутилган. Жамғарманинг харажатлари йил бошига қолдиқ маблағлар билан бирга 204,0 млрд сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларни амалга ошириш режалаштирилган: - оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлашга 50,0 млрд сўм; - хотин-қизларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларга ва тадбиркорлик субъектларига грант маблағларини ажратишга 30,0 млрд сўм; оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалини тўлаб беришга 30,0 млрд сўм; хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ташкил этишда ҳамда шундай фаолият учун имтиёзли кредитлар ажратиш учун ресурслар ажратишга 50,0 млрд сўм; жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини сақлаш билан боғлиқ харажатларга 9,0 млрд сўм ажратиш кўзда тутилган. Download 2.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling