Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


 2024 йилда Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

10. 2024 йилда Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг даромадлари 
4,0 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Жамғармага Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар миқдори 
3,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.
Жамғарма харажатлари бюджет трансфертларига мос равишда 
3,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган бўлиб, ушбу маблағлар, асосан, 
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматларни 
давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларидан харид қилиш учун ҳамда 
жамғармани сақлаш учун йўналтирилади. 


96 
11. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий ҳимоя давлат 
жамғармасининг 2024 йил бошига қолдиқ маблағлари 401,0 млрд сўм, 
жамғармага асосан давлат бюджетига тушадиган тушумлардан ажратмалар 
ҳисобига шаклланадиган даромадлари прогнози 3 422,0 млрд сўмни ташкил 
этади. 
Жамғарма харажатлари 3 285,0 млрд сўм миқдорида прогноз қилинаётган 
бўлиб, ушбу маблағлар, асосан, ижтимоий харажатларни молиялаштиришга 
йўналтирилади. 
II. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт 
жамғармаси даромадлари 18,9 трлн сўм ва харажатлари 32,8 трлн сўм 
миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Жамғарма ҳисобидан 14,0 трлн сўм Давлат бюджетига трансфертлар кўзда 
тутилган. 
3.4. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари 
тушумлари ва харажатлари прогнозлари 
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети қамровини 
ошириш, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари 
маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда бюджетдан 
ташқари жамғармалар маблағларининг ишлатилишида бюджет ташкилотлари 
раҳбарларининг ҳисобдорлигини ва масъулиятини кучайтириш мақсадида 
халқаро ташкилотлар экспертларининг тавсияларига мувофиқ 2022 йилдан 
бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари 
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети билан қамраб 
олинди. 
2024 йилда жами бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари 
жамғармалари тушумлари ва харажатлари мос равишда 30,5 трлн сўмни ташкил 
этиши прогноз қилинмоқда. 
 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling