Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Ташқи хатарлар: 
Жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашиши 
Халқаро валюта жамғармасининг 2023 йил октябрь ойидаги ҳисоботида 
жаҳон иқтисодиёти ўсиши 2023 йилда 2022 йилдаги 3,5 фоиздан 3,0 фоизга 
пасайтирилган.
  Асосий савдо ҳамкор давлатларда валюта курсининг қадрсизланиши 
сабабли пул ўтказмаларининг қисқариши, экспорт тушуми камайиши, импорт 
нархларининг салбий ўзгариши; 
  Хорижий марказий банклар фоиз ставкаларининг оширилиши 
натижасида халқаро молия бозорларида мамлакатимиз иқтисодиётига 
инвестициялар жалб қилинишининг қийинлашиши.  
  Табиий офатлар ва экстремал об-ҳаво ҳолатларининг ошиши. 
  Геоиқтисодий қарама-қаршиликлар вужудга келиши. 
  Экологик зарар ҳодисаларининг кузатилиши. 
  Табиий ресурслар инқирозининг ошиши. 
  Жаҳон бозорларида қимматбаҳо металлар нархидаги ўзгаришлар 
беқарорлиги ҳолатлари кузатилиши. 
Бюджет барқарорлигига таъсир этувчи асосий ички омиллар сифатида 
қуйидагиларни белгилаш мумкин: 
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари харажатларининг ялпи 
ички маҳсулотга нисбатан кескин ўсиши, жумладан, бюджетга қўшимча доимий 
харажат мажбуриятларининг юкланиши; 
давлат томонидан тарифларнинг арзон нархларда ушлаб турилиши 
натижасида иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, энергетика, газ саноати, кўмир, 
коммунал соҳа, жамоат транспорти корхоналарининг молиявий аҳволининг 
ёмонлашуви ушбу корхоналарни бюджет ҳисобидан қўллаб-қувватланишининг 
ошиши; 
давлат кафолати остида жалб қилинган кредитлар ҳисобига амалга 
оширилган йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ўз муддатида ва лойиҳа 


106 
қувватида ишга туширилмаслиги ва бошқа омиллар оқибатида хорижий 
кредитларнинг бюджет ҳисобидан қоплаб бериш хавфининг мавжудлиги; 
бюджет қонуни билан йил бошида тасдиқланган бюджет тақчиллиги 
ҳажмининг молия йили давомида қўшимча харажатлар келиб чиқиши сабабли 
ошиши; 
Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасида 
номутаносибликнинг 
ошиши 
натижасида 
республика 
бюджетидан 
ажратиладиган трансфертларнинг ошиши ва бошқалар. 
Ўрта муддатли даврда давлат бюджетига таъсир этувчи глобал трендлар 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling