Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар 
таҳлиллари асосида жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш 
харажатларига 2024 йил Давлат бюджети лойиҳасида маблағлар кўзда тутиш. 
в) Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш, 
жойларда кузатилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш мақсадида 
амалдаги тартибга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали овоз 
беришда фуқароларни идентификация қилиш механизмини жорий этиш 
таклиф этилади. 
 
 


114 
4.3. Харажатларни 
барқарор 
ривожланиш 
мақсадлари 
билан 
уйғунлаштириш 
Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун 
амалга оширилаётган ишлар: 
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
(БМТ) тизим ташкилотлари, шу жумладан БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД), 
ЮНИCЕФ ва БМТнинг Наркотик моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси 
билан ҳамкорликда БМТнинг Қўшма дастурини амалга ошириб келмоқда.
Дастурнинг асосий мақсади Комплекс Миллий Молиялаштириш 
Механизмини 
ишлаб 
чиқиш 
орқали 
Ўзбекистонда 
ривожланишни 
молиялаштиришнинг умумий механизмини мустаҳкамлашдан иборат. 
Комплекс Миллий Молиялаштириш Механизми барқарор ривожланишни 
режалаштириш ва молиялаштириш воситаси бўлиб, мамлакатда мавжуд 
молиявий ресурслардан фойдаланиш унумдорлигини ошириш, молиялаштириш 
манбалари ва механизмларини кенгайтириш ҳамда молиявий ва номолиявий 
таваккалчиликларни бошқаришга ёрдам беради ҳамда қуйидаги асосий таркибий 
қисмларни ўз ичига олади (i) баҳолаш ва диагностика; (ii) молиялаштириш 
стратегияси; (iii) таҳлилий кўриб чиқиш ва мониторинг қилиш; (iv) бошқарув ва 
мувофиқлаштириш. 
Биринчи босқич доирасида БМТТД кўмагида 2020 йил декабрь ойида 
Ўзбекистон учун Тараққиётни молиялаштиришни баҳолаш якунлаган бўлиб, 
мамлакатда миллий миқёсдаги ривожланишнинг устувор соҳа ва 
йўналишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига 
эришиш ва қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб қилиш имкониятлари 
ўрганилди. 
Иккинчи босқичда Ўзбекистонда давлат ва хусусий молияни барқарор 
ривожланишга сафарбар этиш мақсадида комплекс молиялаштириш тизимини 
яратиш, шунингдек, қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш учун 
инновацион воситалар ва молиялаштириш механизмларини жорий этишни 
мақсад қилган Комплекс Миллий Молиялаштириш Стратегиясини ишлаб 
чиқиш режалаштирилган. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling