112
Бир қатор бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг
навбатдаги
2024-2026 йилларга мўлжалланган амалдаги тадбирлари ҳамда ривожлантириш
дастурларига талаб этиладиган маблағлар миқдори ва мақсадли индикаторлари
Бюджетноманинг
5-иловасига мувофиқ шакллантирилди.
Бунда, ривожлантириш дастурлари мавжуд бўлмаган бюджет маблағларини
тақсимловчиларнинг
стратегик
мақсадларидан
келиб
чиқиб
жорий
харажатларининг мақсадли индикаторлари белгиланган.
4.2. Бюджет очиқлигини таъминлаш ҳамда бюджетни шакллантиришда
фуқаролар иштирокини янада ошириш
Бюджет очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар
натижалари
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар
доирасида молиявий ресурсларининг бошқарувини давр талаби бўйича
такомиллаштириб бориш ҳамда ташаббусли бюджетлаштиришга асосланган
инновацион молиявий бошқарув тизимини шакллантиришга алоҳида
эътибор
қаратилмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда бюджет маблағларининг сарфланишида
жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда фуқароларни бюджет жараёнига кенг
жалб қилиш мақсадида 2021 йилдан бошлаб вазирлик томонидан янги таҳрирда
ишга
туширилган “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали “
Ташаббусли
бюджет” жараёнлари ўтказиб келинмоқда.
Бу борада ўтган давр мобайнида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни
шакллантиришда кенг жамоатчилик жалб қилинди, бюджет жараёнида
фуқаролар иштироки оширилди,
шунингдек, ташаббусли бюджетлаштириш
соҳасида маҳаллий ва халқаро тажриба билан
доимий таништирувлар олиб
борилди.
2021-2023 йиллар давомида Ташаббусли бюджет жараёнлари учун Давлат
бюджетидан қарийб
8,0 трлн сўм маблағлар йўналтирилди. Мазкур маблағлар
доирасида жами
ўн минга яқин лойиҳалар ғолиб деб топилиб,
беш мингдан
Do'stlaringiz bilan baham: