Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


ортиқ маҳаллаларда ижтимоий муаммолар бартараф этилишига эришилди.  Дастур доирасида бюджет маблағлари айнан жамоатчилик фикри


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

ортиқ маҳаллаларда ижтимоий муаммолар бартараф этилишига эришилди. 
Дастур доирасида бюджет маблағлари айнан жамоатчилик фикри асосида 
фуқаролар томонидан долзарб деб топилган муаммоларни ҳал этиш учун 
манзилли йўналтирилишига, шу билан биргаликда ажратилган маблағлардан 
фойдаланишда жамоатчилик назоратини кучайишига эришилмоқда. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ташаббусли бюджет жараёнлари 
йилдан-йилга фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашда тезкорлик билан 
натижага эришиш мумкин бўлган ҳамда барча фуқаролар фойдаланиш 
имконияти мавжуд механизм сифатида шаклланиб бормоқда. 
Бугунги кунга келиб эса, бу атама ижтимоий тармоқларда энг кўп 
ишлатилаётган атамалар қаторига кирди. Фуқаролар ушбу жараён хақида 


113 
тушунчага, унда қандай иштирок этиш ҳамда унинг ижтимоий аҳамияти хақида 
умумий тушунчаларга эга бўлмоқдалар. 
Ушбу жараёнларни тартибга солиш бўйича ҳукумат қарори тасдиқланиб, 
лойиҳаларни шакллантириш уларни саралаб олиш ва овоз бериш жараёнлари 
бўйича меъёрлар белгиланди. 
Бюджет очиқлигини таъминлаш бўйича кейинги даврларда амалга 
ошириладиган ислоҳотлар 
Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини юртимизда тобора кенгайиб 
муҳим аҳамият касб этиб бораётганини ушбу дастурлар учун ажратилаётган 
маблағлар ҳажмининг йил сайин ортиб бораётгани ҳамда қабул қилинаётган 
қарор ва фармойишлардаги белгиланаётган вазифа ва топшириқлардан ҳам 
кўриш мумкин. 
Жумладан, келгуси йилдан бошлаб мазкур жараёнларни янада кенгайтириш 
ҳамда такомиллаштириш бўйича Давлат дастурлари, қарор ва фармойишларда 
бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Шулардан, 
а) ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини кенгайтириш соҳасида: 
туман (шаҳар) бюджетларида кўзда тутилган ички йўлларни таъмирлаш 
учун ажратилган маблағлар тўлиқ “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 
фуқароларнинг ташаббуслари асосида йўналтирилиши ҳамда ушбу мақсадларда 
2024 йилда 800,0 млрд сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди; 
маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш ва маҳаллалардаги 
йирик бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда муаммоларни мустақил ҳал 
этишни ташкил этиш мақсадида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда; 
б) Давлат бюджетини шакллантиришда фуқароларнинг иштирокини 
кенгайтириш соҳасида: 
2023 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталига келиб тушган ва ҳар бири 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling