Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


 “Яшил” иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

4.3.1. “Яшил” иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар 
1. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт 
стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон 
Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида “яшил” ва 
инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-
тадбирлар самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан 
фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни 
янада кенгайтириш мақсадида 2022 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” 
иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-436-сон қарори қабул қилинди.


115 
Қарор билан қуйидаги стратегик ҳужжатлар ва тизимлар тасдиқланди: 
- стратегик мақсадларга эришишга мўлжалланган 2030 йилгача Ўзбекистон 
Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш 
Дастури
- саноат тармоқларида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва энергия 
тежамкорлигини таъминлаш бўйича Концепция
- 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва 
“яшил” ўсишни таъминлаш бўйича Ҳаракатлар режаси
- ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг энергия сиғими кўрсаткичини 2026 йилга 
келиб 2022 йилга нисбатан 20 фоизга камайтиришга қаратилган
2022–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини 
тежашнинг Мақсадли параметрлари
- Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини 
мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш таркиби янгиланди; 
- “Яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсиш бўйича Донорларнинг 
мувофиқлаштириш гуруҳи тасдиқланди; 
- Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини ташкил қилувчи, 
“Яшил” иқтисодиёт Стратегияси, Дастури ва Ҳаракатлар режасида белгиланган 
вазифаларни амалга оширишда уни Идоралараро кенгаш билан ўзаро 
мувофиқлаштиришга кўмаклашишда ишчи органи вазифасини бажарувчи 
лойиҳа офиси Техник котибияти ташкил этилди. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling