Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

ва ташқи омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 
Давом этаётган геосиёсий вазиятнинг салбий таъсирлари 
Геосиёсий зиддиятлар кучаётгани шароитида товар бозоридаги нархлар 
ўсиши ва тақчиллигига олиб келиб, бунинг натижасида мамлакатимизда 
инфляция босими кучайиши мумкин.
Глобал миқёсда озиқ-овқат нархларининг кескин ўсиши аҳолининг заиф 
қатламларига салбий таъсир қилиб, уларни озиқ-овқат нархларининг 
юқорилигидан ҳимоя қилиш заруриятини келтириб чиқаради, бу, ўз навбатида, 
бюджетнинг ижтимоий харажатлари ошишига олиб келади.
Бундан ташқари, инфляцион босим остида иш ҳақи ва пенсия 
тўловларининг қўшимча индексацияси амалга оширилиши, миллий валютанинг 
асосий жаҳон валюталарига нисбатан қадрсизланиши, меҳнат мигрантларининг 
оммавий мамлакатга қайтиши ва Ўзбекистонда доимий даромад манбаига эга 
бўлолмаслиги оқибатида Давлат бюджетидан нафақа олувчи оилалар сонининг 
ортиши каби омилларнинг таъсирида бюджет харажатларининг ошиши 
кутилади. 
Халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган қарз (кредит) 
маблағлари бўйича фоиз ставкасининг ўсиши ташқи қарз маблағларини жалб 
қилиш жозибадорлигини пасайтиради.
Ушбу глобал тренд ва ташқи омиллар натижасида Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджети прогнозларида кузатилиши мумкин бўлган 
рискларни қуйидагича тасвирлаш мумкин: 
иш ҳақи миқдорининг қўшимча равишда 1 фоизга оширилиши йилига 
1,3 трлн сўм атрофида, пенсия миқдорининг 1 фоизга оширилиши эса 
600 млрд сўм миқдорида қўшимча харажатлар талаб этади
сўм алмашинув курсининг 100 сўмга қадрсизланиши йиллик Давлат 
бюджети харажатларининг 400 млрд сўмга ошишига олиб келади; 
олтин нархининг прогнозда кўзда тутилган 1 унция учун 1 800 АҚШ 
долл. нархидан 100 АҚШ долларига пасайиши 4,5 трлн сўм бюджет 
даромадлари камайишига; 


107 
Мис нархининг прогнозда кўзда тутилган 1 тоннаси учун 7 800 АҚШ долл. 
нархидан 500 АҚШ долларига пасайиши 940 млрд сўм бюджет даромадлари 
камайишига;
- энергия ресурслари тарифларининг оширилмай қолиши 1,5 трлн сўм 
бюджет даромадлари камайишига олиб келиши мумкин. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling