Битирув-малакавий ишнинг илмий фарази: Меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида самарали ташкил этиш мумкин, агарда:
Меҳнат таълими дарслари инновацион технологияларни қўллаш асосида олиб борилса;
- Инновацион технологиялар асосида машғулотларни ташкиллаштириш ҳусусиятлари очиб берилса;
ўқитиш жараёнида ноанъанавий ўқитиш шакллари, методлари, воситаларидан самарали фойдаланилса.
Мустақил Ўзбекистонимизда юксак жамият қурилишининг ҳaммa босқичларида халқ хўжалиги ва саноатни ривожлантиришдаги ўзининг бош йулида ишлаб чиқаришни автоматлаштириш муаммосига катта эътибор бериб келмоқда. Фан-техника тараққиётининг бу соҳаси давлатимизнинг моддий-техника базасини яратишда алоҳида ўрин эгаллайди.
Битирув-малакавий ишнинг вазифалари: Битирув-малакавий ишининг предмети ва фаразларига асосан битирув-малакавий ишининг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- Меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг ташкилий шакллари ва методлари мазмуни таҳлил қилиш;
Меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялардан фойдаланиш шакл ва методларини асослаш;
Таълим жараёнини ташкил этишда ўқитувчининг инновацион фаолиятини ўрганиш;
- Меҳнат таълими дарсларида инновацион технологияларни дарс жараёнида қўллаш;
- тажриба-синов ишларида педагогик технология самарадорлигини аниқлаш.
Битирув-малакавий ишини бажариш жараёнида қуйидаги методлардан фойдаланилди.
Мазкур мавзуга оид техник, политехник, педагогик-психологик адабиётларни ўрганиш;
- педагогик кузатув
- суҳбат, сўровнома ва тест
Битирув-малакавий иши мавзуси бўйича тегишли адабиётлар таҳлил қилинди, муаммонинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганилди, унинг мақсади ва вазифалари, илмий фарази аниқланди.
Битирув-малакавий ишнинг илмий янгилиги:
- умумий ўрта таълим мактабларининг меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг ташкилий шакллари ва методлари муоммосининг амалдаги ҳолати аниқланди.
- меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг ташкилий шакллари, методлари хусусиятлари ва мезонлари аниқланди;
- умумий ўрта таълим мактабларининг меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг ташкилий шакллари ва методлари мазмуни, тизими, усул ва воситаларидан амалиётда фойдаланишнинг самарали услубиёти ишлаб чиқилди;
Do'stlaringiz bilan baham: |