Кириш I боб


Электр маторларининг турлари ва уларниг аҳамияти


Download 1.47 Mb.
bet14/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

1.5. Электр маторларининг турлари ва уларниг аҳамияти
(тадқиқот объекти мисолида).
Қишлоқ хўжалигида жуда кўп электр ускуналари ишлатилади: жумладан, 200 дан ортиқ турли хил элементлар, 30 хилдан ортиқ иситиш ускуналари, 60 дан ортиқ электр ёритиш ва нурлантириш қурилмалари ҳамда асинхрон ва синхрон маторлар. Қишлоқ хўжалигида асинхрон маторларнинг роторининг айланиш тезлиги 750, 1000, 1500, 3000 айлана/минут бўлиб, қуввати 0,06 кВт дан 400 кВт гача бўлганлари кўп ишлатилади. Шундан уларнинг 50 фоизи 1 кВт дан 5 кВт гача бўлиб, тезлиги n=1500 айлана/минутдир. Шу билан биргаликда эски серияли маторлар (А, АО, АО2) ҳам кўп миқдорда сақланиб (30% атрофида) қолган. 4А, АИ серияли маторлар IР44 типида бажарилган бўлиб, ёғланмайдиган конструкцияли қилиб ишланган. Электр маторларнинг изоляцияси 1300С га чидамли қилиб бажарилган (А,В класс). Улар 450С дан +450С гача ҳароратга мўлжалланган. Хизмат муддати эса 8…10 йилдир (40000 соат ёки 1500 соат/йил).
Умумий мақсадларда ишлатиладиган асинхрон двигателлар саноатда ягона серияда ишлаб чиқарилади. Бинобарин, қуввати ва айланишлар сони (тезлиги) бир хил бўлган битта сериядаги двигателлар қаерда ишлаб чиқарилишидан қатъи назар, умумий конструкция ва бир хил ўлчамларга эга бўлади.
Ҳозирги вақтда 4А (ёпиқ ҳолда совитиладиган) ва 4АН (ҳимояланган) сериядаги уч фазали асинхрон двигател­лар ишлаб чиқарилмоқда. Булар тўртинчи серияга мансуб, қуввати 0,12 дан 400 кВт гача бўлган двигателларни ўз ичи­га олади. Бу сериядаги двигателлар қўйидаги номинал кучланишларга мўлжалланган: 220/380 В-қуввати 0,37кВт гача; 220/380 ва 380/660 В-қуввати 0,55 кВт дан 110кВт гача; 380/660 В-қуввати 132 кВт дан ортиқ.
Ушбу двигателлар аввалгиларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: оғирлиги (ўртача 18% га) камайтирилган, габарит ўлчамлари кичрайтирилган, айланиш ўқи пастроқ ўрнатилгин, ишга тушириш моменти оширилган, шовқин ва тебраниш даражаси пасайтирилган, монтаж қилиш қулайлаштирилган, фойдали иш коэффициенти оширилган, қувватлар шкаласи ва ўлчамлари ҳалқаро стандартларга яқинлаштирилган.
4А серияда двигатель турининг янгича белгилаш схемаси қабул қилинган: эски сериядагига ўхшаш статор ўзагининг шартли диаметрининг ўлчами ўрнига валнинг айланиш баландлиги (роторнинг айланиш ўқидан таянч юзасига бўлган масофа) киритилган бўлиб, у 50 мм дан 380 мм гачадир.
4А серияда айланиш ўқининг баландлиги 50 мм дан 350 мм гача бўлган барча двигателлар, 4АН серияда эса айланиш ўқининг баландлиги 160 мм дан юқори бўлган дви­гателлар ишлаб чиқарилади.
4А ягона сериядаги асинхрон двигателларнипг хили ва ўлчамларини билдирувчи харфли ва рақамли белгилар қуйидагиларни англатади: 4-двигатель сериясининг номери; А-двигателнинг хили (асинхрон); Н- двигатель ташқи муҳит таъсиридан ҳимояланган (бу ҳарфнинг бўлмаслиги двигатель ёпиқ ҳолда совитилишини билдиради); А ёки X-двигателнинг станина ва қалқони қандай материалдан ясалганлигини (бирин­чи харф станина ва қалқоннинг алюминийдан ясалганлигини. иккинчи ҳарф станинанинг алюминийдан, қалқоннинг эса чўяндан ясалганлигини, агар ҳарф бўлмаса станина ва қалқоннинг чўян ёки пўлатдан ясалганлиги) билдиради; иккита ёки учта рақам-двигатель айланиш ўқининг баландлиги; S,M,L-станинанинг узунлиги бўйича ўлчами (ушбу ҳарфлар иккита ёки учта рақамдан кейин туради); А ёки В-статор ўзагининг узунлиги; 2, 4, 6, 8, 10 ёки 12-қутблар сони, V-қандай иқлимда ишлатишга мўлжалланган; 3-ўрнатилиш категорияси.
4А сериядаги двигателларнинг хили ва ўлчамларини бел­гилашнинг янги системаси қабул қилинган. Масалан, 4АН200М4УЗ қуйидагини англатади; уч фазали қисқа туташтирилган роторли асинхрон двигатель, ҳимояланган IV серия, станина ва қалқони чўяндан ясалган, айланиш ўқининг ба­ландлиги 200 мм, станина узунлиги бўйича ўрнатилган ўлча­ми М, тўрт қутбли, иқлим шароитига мослаб ясалган V (мўътадил иқлим), учинчи категория.
Сирпаниши оширилган двигателларда серия белгисидан ке­йин қўшимча „С” белгиси қўйилади (4AC200 6УЗ). Кўп тезликли двигателларнинг белгиланишида қутблар сони келтирилган бўлади (4А200М12/8/2У6/4УЗ). Фаза роторли двигател­ларда 4А ёки 4АН, кейин „қ” белгиси қуйилади (4АНК'280М4УЗ). Кам шовқинли двигателнинг белгиланишида қутблар сонидан кейин „Н” белгиси қуйилади (4А160М6НУЗ).
Шунинг учун электр ускуналарининг техник ҳолати, яъни ишга яроқлилик ҳолати юқори даражада бўлиши лозим. Бу эса ўз навбатида жараённи замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш, техника сонини эхтиёж даражасига етказиш, амортизация муддатини ўтаб бўлганларини йилма-йил янгилари билан алмаштириб бориш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишни такомиллаштиришни тақоза қилади. Шу жойда пахта тозалаш заводидаги электр маторларнинг техник ҳолати, яъни ишлаб чиқаришда ишлаётган вақтига назар ташлайлик. Электр маторининг 15 йилдан кўп ишлаганлар сони 60% ни, 20 йилдан ортиқ ишлаганлар сони 75% ни ташкил қилмоқда.




Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling